$
12279.48 UZS
13.71
159.25 UZS
0.18
14508.21 UZS
16.2
31° Кечаси 18°

"Темир генерал" ёхуд биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг синовга тўла ҳаёт йўли

16:47 / 04.05.2022

Иккинчи жаҳон урушида ўзбек халқи Совет Иттифоқининг ғалабасига беқиёс ҳисса қўшди. Урушнинг энг қайноқ нуқталарида ўзбек аскарлари ўзларининг ботир, мард, ёвдан қўрқмаслик хислатларини намоён қилиб, жасорат кўрсатишди. Мисол учун 1941 йилнинг куз-қиш ойларидаги Москва остонасида ҳаёт-мамот жанглари бўлиб, унда Қўчқор Турдиев, Исъҳоқов, Абубеков, Юсупов, Мадаминов, Абдулла Тоғаев каби миллионлаб ўзбекистонликлар қатнашди.

Иккинчи жаҳон урушида биринчи ўзбек генерали, 57-гвардиячи дивизиясининг қўмондони Собир Раҳимов Европа халқларини фашистлардан озод этишда фаол қатнашди. Кўрсатган ҳарбий жасорати учун у тўрт марта "Қизил  Байроқ","Суворов", "Қизил Юлдуз" ордени ва кўплаб медаллар билан тақдирланди.

Бугунги тарих адабиётларида Собир Раҳимовнинг кўрсатган жасоратлари бот-бот ёритилади. Лекин мустабид Совет тузумининг Собир Раҳимовга нисбатан қилган адолатсизликлари эса тилга олинмайди. 

Ушбу мақоламизда мустабид тузум томонидан биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовга қилинган шафқатсиз қийноқлар, унинг синовга тўла ҳаёти ҳақида сўз юритамиз.

Болалик

Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимов 1902 йил 25 январь куни дунёга келган. Унинг қаерда туғилгани ҳақида турли мунозаралар мавжуд. Айрим маълумотларга кўра, у ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилояти, Казигурт туманида дунёга келган. Баъзи манбаларда эса Собир Раҳимов Тошкент шаҳрида туғилгани қайд этилган. Бўлажак генералнинг отаси қозоқ, онаси эса ўзбек миллатига мансуб бўлган. Унинг отаси Умар Раҳим ўғли тегирмончи эди. 1909 йилда кутилмаганда Собир Раҳимовнинг отаси вафот этиб, у етим қолади. Собиржон 1921 йилгача тикувчига шогирд тушиб, онасига таянч бўлади.

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаевнинг маълумот берича, Собир Раҳимовнинг тафаккури Тошкентнинг қайноқ муҳитида шаклланган. У жадид мактабида тиришқоқлик билан таълим олган.

Собир Раҳимов 1922 йилда қизил армия сафига хизматга борган. Кейинчалик, у бир қатор ўзбек ёшлари билан таҳсил олиш учун Озарбайжонга йўл олади. Бўлажак генерал 1925 йилда Боку бирлашган ҳарбий мактабини тамомлаб, ватанга қайтади. Собир Раҳимов ватанга қайтиши билан «Алоҳида ўзбек отлиқ аскарлар полки»да капитан унвонида фаолият бошлади. У 1930 йил командирлар состави малакасини ошириш курсини тугатди. 

Собир Раҳимов 1932 йил 17 майидан 6-Ўзбек тоғ-отлиқ дивизияси, 1936 йилдан 19-Ўзбек тоғ-отлиқ дивизияси таркибидаги 42-ўзбек тоғ-отлиқ полки штаб бошлиғи лавозимида иш олиб борган.  

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаевнинг маълумот берича, ХХ асрнинг 30 йилларида Миркомил Миршаропов раҳбарлигидаги ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясининг шуҳрати ва ҳарбий салоҳияти мислсиз юксалган. 1935 йил январдан дивизия қўмондонлигига И.В.Селиванов (1886-1942) тайинланади. Бироқ, 19-Ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясида И.В.Селиванов ўзининг тажанглиги, ахлоқсиз тили билан тез орада ҳурматсизланади. У аҳволни тузатиш мақсадида айрим маҳаллий зобитларни сотиб олишга киришади. Жумладан, 1936 йил 30 апрелида Собир Раҳимовни ҳам босмачилар билан курашда кўрсатган қаҳрамонликлари учун деб «Қизил юлдуз» ордени билан тақдирлайди. Шунга қарамай у Селивановнинг орденига учиб дўстларига хиёнат қилмади ва тоталитар тузумнинг қатағон рўйхатидан ўрин олади.

Қамоқ ва зулм

Қора рўйхатга тушган Собир Раҳимов 1938 йилда қизил армия сафидан захирага бўшатилди. У ўша йили 17 март куни битилган ордер асосида қамоққа олинди. Шахсий анкетасига кўра, бу вақтда унинг оила аъзолари сифатида турмуш ўртоғи Раҳима Ҳасанова ва унинг онаси Шосирўй хонимларнинг номлари келтирилган. Собир Раҳимов илк сўроқдаёқ ўзига қўйилган айбловларни мутлақ рад этди.

Тарихий маълумотларга кўра, 1938 йил 28 март куни Собир Раҳимовга ЎзССР ЖКнинг 57-(чет эл жосуси) ва 67-(аксилинқилобий ташкилот аъзоси) моддалари қўллаб қарор чиқарилади. 1938 йил 1 апрелидан терговчилар ундан аксилинқилобий ташкилот аъзоси эканлигини тан олишини талаб қилади. У таҳқир ва қийноқларга сабот билан бардош беради. 1938 йил 7–8–апрель кунлари терговчи Василев аввал мушт билан сўнг 1,20 метрлик металл калтак олиб тинимсиз савалайди. Шундан сўнг 7 кун давомида тик оёқда қўйиб, муттасил жисмоний қийноқлар қўллайдилар. 15 апрель куни ақлдан озиш даражасига келган Собир Раҳимов қўлига тутилган қоғозларга имзо чекади ва шу кунигина уни камерага судраб олиб келишади. 

Собир Раҳимовни 1938 йил 19 май куни яна терговга чақирадилар. Бу гал ундан дивизияда мавжуд аксилинқилобий ташкилот аъзосисан ва қолган аъзоларнинг номларини ҳам келтирасан деб талаб қилишади. У 19-Ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясида ҳеч қандай аксилинқилобий ташкилот йўқ деб жавоб беради. Шундан сўнг Василев уни таҳқирли сўзлар билан ҳақоратлаб, «Миршаропов марши»ни куйлагансан, «руслар устимиздан тўла ҳукмронлик бўлмоқчи, бу даюслар бизни командир сифатида тан олмаяпти,» дегансан, энди ҳаммасига жавоб берасан дейди. У бирорта айбловни тан олмаслигини ва бирор жойга имзо чекмаслигини маълум қилади. 22 май кунидан яна 4 кун тик оёқда қўйиб қийноққа соладилар. Зулм ва очликдан ҳолсизланган Собир Раҳимов 1938 йил 25 май куни ҳушидан кетиб йиқилади.

1938 йил 12-центябр куни яна сўроққа чиқарилади. Бу гал унинг олдига гувоҳ Муҳаммад Зиёев деган кимсани келтиришади. Юзлаштиришда Муҳаммад Зиёев ўзининг 1932 йилнинг май ойида Самарқандда аксилинқилобий ташкилот йиғинида уни кўрганлигини айтади. Собир Раҳимов тинглайди ва ўзининг айнан ўша вақтда Самарқандда эмас Тошкентда бўлганини исботлаб беради. Бу гал ҳам иши ўхшамаган терговчилар С.Раҳимовни 14–19 –центябр кунлари яна тик ҳолатда қўйиб мислсиз қийноққа соладилар. Собир Раҳимов ўзига қўйилган барча бўҳтонларини қатъий рад этиб, бирорта айбловни тан олмаслигини маълум қилади.

Озодлик

Собир Раҳимовнинг 1939 йил 30 апрель куни СССР Давлат хавфсизлиги бош комиссари Лаврентий Берияга ёзган аризаси бахтли тасодифми унинг қўлига етиб боради. Мазкур ариза асосида 1939 йил 17 май куни Собир Раҳимов иши юзасидан қайта текширишлар бошланади. 1939 йил 25 июнь куни сўроқда Собир Раҳимов ўзига нисбатан амалга оширилган бўҳтон, ноқонуний қийноқ ва таҳқирларни сўзлайди. 1939 йил 29 июнь куни қайта тергов якунланиб, унга қўйилган ЎзССР ЖКнинг 57-2, 63-, 65-, 67-моддаларида кўзда тутилган жиноятлар далиллар билан исботини топмаган деб оқлашга қарор чиқарилади. 1939 йил 2 июль куни Собир Раҳимовдан қамоқда қўлланилган қийноқлар ва сўроқларни мутлақ сир тутишга сўз берувчи ёзма олинади ва турмадан чиқиши учун талон берилади.

Уруш

1939 йил сентябрь ойида Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан Совет Иттифоқи ўз қуролли кучларини кучайтириш мақсадида собиқ ҳарбийларни армия сафига чақирди. Собир Раҳимов ўзига нисбатан қилинган хақсизликларни бир четга суриб, фронтга йўл олди. У узоқ вақт сарсон саргардонликлардан сўнг 1940 йил охирига келиб қуролли кучлар сафига қайта тикланишга муваффақ бўлди ва Ғарбий махсус ҳарбий округга жўнатилди. 

1941 йилнинг июнь ойида Германия Совет Иттифоқига қарши уруш бошлади. Собир Раҳимов майор унвонида мотоўқчилар полкининг командири ўринбосари лавозимида фаолият бошлади. У ғарбий фронтда Белорусь ва Смоленск вилоятидаги мудофаа жангларида қатнашган. 1941 йилнинг июль ойида яраланиб, госпиталга юборилади.

Собир Раҳимов даволангач, яна фронтга қайтади. Раҳимов 1941 йилнинг ноябрь ойи сўнгида шиддатли жангларда ўз полки билан Ростов шаҳрини биринчи бўлиб ишғол этади ва бу хизмати учун у "Қизил байроқ" ордени билан тақдирланади. 1942 йилнинг январь ойида яна жароҳатланиб, май ойида тузалади.

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаевнинг маълумот берича, 1942 йилнинг ёзида Вермахт Қизил армияни Волгага тақаб қўйган пайтда Собир Раҳимов Шимолий Кавказ мудофаасига масъул бўлди.  У центябр ойига келиб дивизия қўмондонлигини қўлга олиб, душманни Қора денгизга чиқишларига асосий тўсиқ яратади. Душман қанча куч ташламасин у чекинишни хаёлига ҳам келтирмади. 1943 йил бошида полковник Собир Раҳимов дивизияси Шимолий Кавказдаги ҳужум операцияларида мислсиз жангларда ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. У 1943 йил 19 март куни генерал майор ҳарбий унвонини олди. Раҳимов генерал бўлишига қарамай қадим туркий қўмондонлар анъанасига амал қилиб, ҳар қандай жангда олдинги сафларда турди. Ҳамиша оддий аскарлар билан ҳамсуҳбат ва ҳамфикр бўлди. 

1943 йил 8 апрель кунида генерал-майор Раҳимов дивизия бошқарувидан олиниб, Москвага бош штаб ҳарбий академиясига ўқишга юборилди. Бош штаб ҳарбий академиясининг жадаллаштирилган курсини тугатгач, фронтга қайтади ва 1943- йилнинг ноябрида ўқчилар дивизиясига командир этиб тайинланади. Собир Раҳимов 65-армия таркибида Шарқий Пруссияга ҳужум операциясида ҳам жонбозлик кўрсатади. У Жанубий фронтдаги моторлаштирилган полк командири, Закавказче фронтида ўқчи дивизия командири сифатида энг оғир нуқталардаги жангларда шахсан ўзи бошчилик қилди.

Вафот 

Генерал Собир Раҳимов 1-Белоруссия фронти қўшинлари таркибида Барановичи, Слоним, Белосток, Грауденс ва бошқа шаҳарларни, Белоруссия ва Полшани озод қилишда қатнашди. Гданск кўчаларига ҳам биринчи бўлиб кириб келди. 1945 йил 26 март куни Гданск шаҳрини озод этиш учун бўлган жангда ҳужумга ўтган душман кемалари артиллериясидан отилган катта калибрли тўплардан дивизиянинг кузатув пункти йўқ қилинди. Кузатув постида бўлган генерал-майор С.Раҳимовнинг боши снаряд парчасидан оғир яраланди ва саккиз соатдан кейин ҳушига келмасдан касалхонада вафот этди. 

Собир Раҳимовни Польшада илиқлик билан эслашади. У Польшанинг Грудзёндз, Гнев, Староград, Дзяддово шаҳарларини озод этиш учун бўлган жангларда саркардаларга хос ҳарбий санъатни намойиш этган. Энг қизиғи шундай жасорат кўрсатган ўғлонга Қаҳрамон унвони берилмади. Фақатгина Сталин вафотидан сўнг, аниқроғи 1964 йил 6 март куни Собир Раҳимовга Қаҳрамон унвони берилди.

"Шон-шараф" музейи тарихчиларининг маълумот беришича, 60 йиллар ўрталарида Собир Раҳимовнинг рафиқасига Гданск шаҳрининг рамзий калити топширилади. Бунинг билан поляк халқи душманлардан озод бўлишда жонбозлик кўрсатган шахсни унутмаслигини билдиради.

60 йилларда Собир Раҳимовнинг хоки Тошкентга кўчириб келтирилди. Унинг қаҳрамонликларига атаб кўплаб бадиий асарлар ва бадиий фильм яратилган. 1981 йил Тошкентнинг Собир Раҳимов туманида муҳташам ҳайкал ўрнатилди. Совет адабиётларида унинг фақат Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ёритилди. Генералнинг қатағон қилингани эса ҳеч бир адабиётда ёдга олинмади. Зеро. Собир Раҳимовга қилинган қатағонни эсдан чиқариб бўлмайди.


Қизиқарли


														
														Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Тадқиқотда инсонларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси, ишонч, хавфсизлик ва келажакка ишонч каби омиллар баҳоланган. Мутахассисла…
08:29 / 04.02.2026

														
														ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

Бу ҳақда SI тизимларини таққослаган LifePrompt компанияси ҳисоботида қайд этилган.
16:04 / 22.01.2026

														
														ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

OpenAI компанияси ChatGPT чатботининг бепул версияси ва Go моделига реклама киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда OpenAI расмий…
14:17 / 18.01.2026

														
														2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

Дунёнинг энг бой 20 нафар миллиардерининг жами сармояси тахминан 3,8 триллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич дунёдаги ак…
15:45 / 15.01.2026

														
														Энди ChatGPT одамларга иш топишда кўмаклашади

Энди ChatGPT одамларга иш топишда кўмаклашади

Маълум бўлишича, янги функция ChatGPT'ни кундалик вазифаларни ҳал қилишда универсал иловага айлантиришга қаратилган навбатда…
17:22 / 14.01.2026

														
														Yandex Alisa энди ўзбекча гаплашад

Yandex Alisa энди ўзбекча гаплашад

Энди фойдаланувчилар Алисага ўзбек тилида савол беришлари мумкин ва у русча ёки ўзбекча жавоб бера олади.
09:45 / 24.09.2025

														
														Бугун “Iphone” янги қурилмаларининг тақдимоти бўлиб ўтади

Бугун “Iphone” янги қурилмаларининг тақдимоти бўлиб ўтади

Маросимда Iphone 17 модели ҳам тақдим этилиши кутилмоқда
19:36 / 09.09.2025

														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда аёлларни Туркияга сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкентда аёлларни Туркияга сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ижтимоий шароити оғир аёлларни алдаб Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган уч киши қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хаб…
11:56 / 08.02.2026
Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатлар учун божларни оширади

Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатлар учун божларни оширади

АҚШ президенти Доналд Трамп 6 февраль куни имзоланган фармонида Эрон билан савдони давом эттираётган мамлакатларга қўшимча б…
14:41 / 07.02.2026
Озарбайжон Россия элчисига норозилик нотаси топширди

Озарбайжон Россия элчисига норозилик нотаси топширди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги Россия элчиси Михаил Евдокимовни чақиртириб, унга норозилик нотаси топширди. Б…
09:42 / 07.02.2026
Боғча ходимлари учун 20 фоизлик қўшимча устама жорий этилмоқда

Боғча ходимлари учун 20 фоизлик қўшимча устама жорий этилмоқда

“Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларнинг иш ҳақига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади.
12:30 / 07.02.2026
Милан–Кортина–2026: Ўзбекистон делегацияси байроқдори маълум бўлди

Милан–Кортина–2026: Ўзбекистон делегацияси байроқдори маълум бўлди

Бугун Милан–Кортина–2026 қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
17:01 / 06.02.2026
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди

Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри атрофидаги ярмаркада аттракцион қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида полиция инспектори ҳалок бўлган яна …
12:47 / 08.02.2026
Ангрендаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

Ангрендаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

Кеча, 7 февраль куни соат 23:19 да Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Дукент қўрғони “Улуғбек” МФЙда жойлашган 4 қаватли бинолар…
08:34 / 08.02.2026
Туркиялик машҳур қўшиқчи Ғазога 300 минг доллар хайрия қилди

Туркиялик машҳур қўшиқчи Ғазога 300 минг доллар хайрия қилди

“Ҳамма нарса Аллоҳ розилиги учун бўлсин”, – дейди санъаткор ёрдам саъй-ҳаракатларини давом эттиришини билдириб.
16:45 / 06.02.2026
Сув тежовчи технологиялар учун катта субсидиялар ва кредитлар ажратилади

Сув тежовчи технологиялар учун катта субсидиялар ва кредитлар ажратилади

Сув — олтинга тенг ресурс. Президентнинг янги қарори билан Ўзбекистонда сувдан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлашнинг му…
22:01 / 06.02.2026
Ўзбекистонда кийим ишлаб чиқаришда етакчи ҳудуд маълум қилинди

Ўзбекистонда кийим ишлаб чиқаришда етакчи ҳудуд маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 43,1 трлн сўмлик кийимлар…
10:15 / 08.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!