$
11941.65 UZS
-81.81
₽
147.65 UZS
-1.79
€
13383.01 UZS
-78.46
31° Кечаси 18°

Тошкентда 3.2 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний амалга оширилгани аниқланди

10:29 / 11.04.2023

«Тошкент ҳалқа автомобиль йўлларидан фойдаланиш участка бошқармаси» унитар корхонаси буюртмачилигида 2023 йил 31 март куни 2 та лот бўйича ўтказилган 3 млрд 220 млн сўмлик давлат харидида Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида«ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Хусусан, 2 та лот бўйича харидда иштирок этган 2 нафардан тадбиркорларнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг котиби фойдаланган компьютернинг ИП-манзили орқали электрон платформага юкланган.

Шунингдек, ўтказилган ушбу давлат харидида харид комиссия раиси ва аъзоларининг иштирокисиз, бошқа шахс томонидан уларнинг электрон рақамли имзолари орқали харид натижалари баҳоланганлиги ва имзоланганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар бўйича 2023 йил 3 апрель куни харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Автомобиль йўллари қўмитасига сўровнома киритилган.

Агентликнинг тақдимномасига биноан «Тошкент ҳалқа автомобиль йўлларидан фойдаланиш участка бошқармаси» унитар корхонаси томонидан 4 апрель куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинган.


Бу ҳам қизиқ

4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:30 / 03.11.2026
Ўзбекистонда Германияга ишга юбориш учун 10 минг киши касб ва немис тилига ўқитилади

Ўзбекистонда Германияга ишга юбориш учун 10 минг киши касб ва немис тилига ўқитилади

Ўзбекистонда келаси йили 10 минг нафар фуқарони касб ва немис тилига ўқитиб, Германияда ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда. …
12:14 / 02.11.2026
Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026
Тошкентда Spark ёниб кетди

Тошкентда Spark ёниб кетди

Кеча, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark автомобилида ёнғин содир бўлди.
12:51 / 03.11.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграциясига бағишланган йиғилишда ҳудудлар кесимида хорижда ишлаётган фуқароларнинг ўртача…
11:48 / 02.11.2026
Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 2026 йил давомида Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма келиб тушган. Бироқ ҳозиргача атиги 2 мин…
12:07 / 02.11.2026
“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026
Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олга…
13:02 / 03.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!