$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Тошкентга Хитойдан 18 метрли автобус ва электробуслар олиб келинди (фото)

13:36 / 08.04.2023

Қайд этилишича, ушбу жамоат транспорти воситаларининг 101 таси электробус, 109 таси газда ҳаракатланувчи (12 метрли) автобус, 48 таси катта сиғимли (“гармошка”) автобуслардир. Мазкур автобус ва электробуслар “King long” ва “Yutong” компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган.



“Хитойдан май ойигача жами мингта автобус ва электробус олиб келиш режалаштирилган”, – дейди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.



2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига асосан, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус ҳамда 300 дона 12 метрли электробус харид қилиш белгиланган.



Хитойнинг “Yutong Bus Co Ltd” компанияси ва “Тошшаҳартрансхизмат” ўртасида тузилган шартномага асосан, 2023 йилнинг март ойи якунига қадар Yutong автобусларининг 1-партияси, яъни 110 дона автобус ва 150 дона электробус Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.



Аввалроқ, Давлатимиз раҳбари 2022 йил 13 декабрда Учтепа тумани фаоллари билан ўтказилган йиғилишда бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ берганини айтганди. “Жамоат транспортини ислоҳ қилишимиз зарур. Ютуқлар билан бирга, камчиликларимиз ҳам жуда кўп”, – деганди президент.


Бу ҳам қизиқ

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026
Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026
Қирғизистонда президентлик сайловлари санаси ўзгартирилди

Қирғизистонда президентлик сайловлари санаси ўзгартирилди

Қирғизистонда президентлик сайловларини ўтказиш санаси ўзгартирилди. Жогорку Кенеш регламентига киритилган тузатишга кўра, а…
09:38 / 18.09.2026
Ноқонуний "Умра" хизматини таклиф қилган шахслар ушланди

Ноқонуний "Умра" хизматини таклиф қилган шахслар ушланди

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида фаолият юритувчи авиакасса раҳбари гарчи “Умра” зиёратига юбориш ҳуқуқига эга бўлмаса-…
17:22 / 17.09.2026
Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Президент билан биргаликда ҳудуддаги қатор ижтимоий ва иқтисодий обектлар кўздан кечирилд…
12:28 / 19.09.2026
Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

“Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишдим. “Ўзбекфильм” шунчаки киностудия эмас, балк…
09:11 / 18.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-…
17:17 / 16.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилояти Никопол туманида йўловчи автобусига дрон орқали зарба берилди. Вилоят ҳарбий маъмурияти м…
14:19 / 16.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!