Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг тезкор тузилмалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида 2009 йилда туғилган вояга етмаган шахс Россиядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтида ушланган.
Жўнатма холислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичидаги 4 та консерва қутисига 852,2 грамм гашиш яширилгани аниқланган.
Шунингдек, ўсмирнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, электрон тарозилар, гиёҳвандлик воситаларини тарқатишга мўлжалланган “зип” пакетлар ва изоляцион ленталар топилган. Улар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Божхона қўмитаси маълумотига кўра, 852,2 грамм гашиш ўртача 60 минг дозадан ортиқни ташкил этади. Ушбу миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг қора бозордаги қиймати қарийб 600 минг АҚШ долларига баҳоланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Божхона қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!