Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
Жорий йилда илк бор ўтказилган танловда республика бўйича 46 минг нафардан ортиқ педагог иштирок этди. Якунда 208 нафар ўқитувчи ғолибликни қўлга киритди.
Танловда 208 та туман ва шаҳарда биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бирига 616 миллион сўмдан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Ташкилотчиларнинг қайд этишича, танлов педагогларни моддий рағбатлантириш билан бирга, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва таълим сифатини юксалтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!