$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Туздан рўзғор юмушларида фойдаланишнинг 14 усули

21:55 / 29.10.2022

Кўпчилик инсонлар учун туз оддий зиравор, холос. Бироқ тажрибали уй бекалари ундан қандай фойдаланиш (кир ювиш, доғларни кетказиш)ни яхши билишади. Бундан ташқари, оддий туз касалликни даволаш воситасига ҳам айланиши мумкин. Бугун биз туздан сиз билмайдиган тарзда фойдаланиш йўлларини ўргатамиз.

Газ духовкасидаги нохуш ҳид

Агар духовкада аввал тайёрланган таомнинг ўткир ҳиди сақланиб қолган бўлса, долчинли туз ёрдам беради. Долчин ва тузни духовка патнисларига сахийлик билан сепинг ва қиздириб, бир неча дақиқа кутинг. Жараёндан сўнг, тузли аралашмани чиқинди челагига ағдаринг, духовкани эса яхшилаб артиб юборинг.

Соль с корицей. | Фото: Тутка.

Кумуш тақинчоқни тозалаш

Сирка ва туз аралашмаси кумушни тозаловчи энг яхши восита ҳисобланади. Кумушдан ясалган тақинчоқ ёки қошиқ-санчқиларни шу суюқликда 15-20 дақиқа ивитиб қўйиб, қуруқ, юмшоқ мато билан артинг ва оқиб турган сувда чайинг. Бироқ қорайиб қолган кумуш тақинчоқни бу тарзда тозалаб бўлмайди.

Кир ювиш

Агар сиз рангли кийимларни аралаштириб ювмоқчи бўлсангиз, сувга озгина йирик туз қўшиб юборинг. Шунда кирларнинг тиниқ ранги униқиб қолмайди.Защита цвета во время стирки. | Фото: jak-zrobyty.pp.ua.

Тиш оғриғи

Бувиларимиз авжига чиққан тиш оғриғини бир стакан сувга икки ошқошиқ туз қўшиб чайиш орқали қолдирган экан. Айни шу аралашма билан томоқ ва оғиз бўшлиғи касалликларини (стоматитдан ташқари) ҳам даволаш мумкин.

Средство от зубной боли. | Фото: BACA.

Оёқни ванна қилиш

Кўп терлайдиган оёқларни тузли ванна ёрдамида даволаш мумкин. Кечқурун, уйқудан аввал оёғингизни 10-15 дақиқа тузли сувга тиқиб туринг. Бу муолажани ҳар куни такрорлаш мумкин. Туз терини қуритиб, ёғ безлари фаолиятини сусайтиради.

Тузли скраб

Юқорида айтиб ўтганимиздек туз терини қуритиб, ундаги ўлган ҳужайраларни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Демак, ундан ажойиб скраб тайёрлаш мумкин. Бундай скрабни ҳосил қилиш учун майда тузга лимон шарбати ва зайтун ёғи қўшилади. Танага самарали скраб тайёрлаш учун эса бироз қайта ишланган қаҳва қуйқасига туз, кокос ёки зайтун ёғи қўшиш лозим.

Қувурдан сув кетмай қолса

Агар қўлингизда қувурни тозалаш учун бирор восита бўлмаса, тиқинларни оддий туз ёрдамида ҳам кетказиш мумкин. Шунчаки қувур оғзига икки қошиқ туз сепиб, орқасидан қайноқ сув қуйиб юборинг. Икки дақиқадан сўнг сув кетиши яхшиланади.

Прочистить водопроводные трубы. | Фото: Newsner.

Пол ва ойналарни ювиш учун

Табиий воситалардан фойдаланадиганлар тузнинг тозаловчи ва дезинфекциялаш хусусияти ҳақида яхши билишади. У ташқи юзани тозалаш билан бирга хона ҳавосини ҳам мусаффолаштиради. Кимёвий воситаларга аллергияси борлар ва ёш болали оналарга пол ва ойналарни туз билан тозалаш тавсия этилади. Шунчаки 2 ошқошиқ тузни уч литр сувга солиб, тозалашга киришинг.

Домашнее средство для мытья окон и пола. | Фото: Mejor con Salud.

Дазмол остидаги доғ

Туз ёрдамида дазмол остида қолган доғни осонликча кетказиш мумкин. Бунинг учун йирик тузни мато устига сепиб, дазмолни бир неча бор устидан юргизинг.

Чистка подошвы утюга. | Фото: Pinterest.

Ёғли товани тозалаш

Жудаям ёғли товани тозаламоқчи бўлсангиз, туз сизга ёрдам беради. Уни това тубига қалин қилиб сепинг ва озгина сув қўшиб, оловда 5-10 дақиқа ушланг. Кейин эса оқиб турган иссиқ сувда осонлик билан чайиб юборишингиз мумкин.

Отмыть жирную сковородку. | Фото: Гайды для игр и лайфхаки.

Тахтакач кирланганда

Тахтакач унда тўғралган барча маҳсулотнинг ҳидини ўзига олади. Шу боис уларни вақти-вақти билан тозалаб туриш лозим. Бунинг учун туз ва лимондан фойдаланинг. Бир бўлак лимон бўлаги билан тахтакач устига сепилган тузни ишқалаб чиқинг. 10-15 дақиқа қолдириб, сўнг ювиб ташланг.

Чистка деревянных досочек. | Фото: Pest Control in Oshkosh.

Чумолиларга қарши курашиш

Қўл остингизда ҳашаротларга қарши курашадиган бирор восита бўлмаган пайтда сиз оддийгина туз ёрдамида чумолиларга қарши курашишингиз мумкин. Тузни уялар олдига, токча, бурчак-бурчакларга сепиб чиқинг.

Выпроводить муравьев из дома. | Фото: Agronomu.

Тухум ёрилиб кетса

Тухумларни тахлаётганингизда ерга тушиб, бўлиниб кетдими? Устига дарҳол туз сепиб, 5 дақиқага қолдиринг, кейин қуюқ массани йиғиштириб олиш осонлашади.

Яйцо на полу. | Фото: Белок.Нет.

Бегона ўтларни тозалаш учун

Туз фақатгина ошхонада эмас, томорқада ҳам яхшигина ёрдам беради. Унинг ёрдамида ҳатто энг қалин ўтларни ҳам тозалаш мумкин. Дастлаб ўтлар устига 9 фоизли сирка қуйиб чиқинг ва устидан туз ҳам сепинг. Энг муҳими, меъёридан ошириб юбормаслик.

Уничтожить сорняки на грядках. | Фото: fiest.ru.

 


Фойдали


														
														Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Мобил телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурган. Кун давомида бу қурилма қўлимизда туради.
15:23 / 23.01.2025

														
														Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024

														
														Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурийлар сулоласи деганда жудаям катта тарих кўз олдимизга келади. Темурийлар сулоласи тарихда иккита муҳим империя – Эрон…
16:54 / 13.11.2024

														
														Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

ФВВ масъули қандай қилиб ис газидан заҳарланиш юзага келиши ҳамда у нега инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.
11:02 / 09.11.2024

														
														Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Янги оқ узум. Бир кунда икки ҳисса янги оқ узум истеъмол қилиш она сутини кўпайтиради.
15:18 / 02.11.2024

														
														Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартадан 1 мартагача камайиши мумкин.
15:15 / 02.11.2024

														
														Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
11:33 / 31.10.2024

														
														Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бош бармоқ массаж қилинганда, мия фаолияти кучаяди ва бош оғриғи енгиллашади;Кўрсаткич бармоқ массаж қилинганда ошқозон-ичак…
11:10 / 28.10.2024

														
														Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Гўшт истеъмол қилишнинг нормаси турли омилларга, жумладан ёш, жисмоний фаоллик даражаси ва умумий соғлиғингизга боғлиқ бўлиш…
10:56 / 28.10.2024

														
														Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Нон тузли, яхши оширилган бўлиши, тандирда яхши пиширилиши, бир кечадан кейин ейилиши керак.
17:37 / 27.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш …
10:27 / 13.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер миграция қонунчилигида кенг кўламли ислоҳотларни эълон қилди.
18:34 / 12.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тўлиқ оташкесим эълон қилинган ва Ҳиндистон ва Покистон расмийлар…
19:06 / 11.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар бил…
15:14 / 12.05.2025
12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.
05:23 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!