$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

“Twitter” Илон Маск иши бўйича махсус суриштирув бошлади

13:11 / 03.08.2022

Ҳуқуқий экспертларнинг таъкидлашича, “Twitter” Илон Маск ушбу ижтимоий медиа компаниясини 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича шартномани молиялаштиришни тўхтатиб қўйишга урингани ҳақидаги далилларни топишга ҳаракат қилмоқда ва шу билан бирга унинг келишувдан воз кечиш сабабларини ўрганишни бошлади.

Сўнгги икки кун ичида Делавер судига топширилган ҳужжатларга кўра, “Twitter” шу ҳафта Морган Стэнли бўлинмалари, битим бўйича қўшма инвесторлар, шу жумладан “Brookfield Asset Management” филиали ва Маск маслаҳатчилари иши бўйича глобал банкларга ўнлаб фуқаролик чақирув қоғозларини юборди.

Чақирувлар битим, уни молиялаштириш, “бот” ёки сохта “Twitter” аккаунтлари ҳақидаги ҳар қандай маълумотга оид ҳужжатлар ва хабарларни талаб қилади. Улар, шунингдек, қабул қилувчилар Маск бош ижрочи директор бўлган “Tesla” электромобиль ишлаб чиқарувчиси акциялари нархидаги ўзгаришларнинг битимга потенциал таъсири ҳақида маълумот излайдилар.

Чақирув варақалари “Twitter”нинг Маскка қарши даъвосининг бир қисми бўлиб, уни ўзи рози бўлган акция нархи 54,20 доллар бўлган битимга қўймоқчи. Жорий йилнинг 17 октябрида Делавер канцерияси судида беш кунлик суд жараёни бошланиши режалаштирилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, чақирув қоғозлари “Twitter” кредиторлар, инвесторлар ва маслаҳатчилар апрель ойи охирида шартнома имзолаганидан сўнг Маскнинг хатти-ҳаракати ҳақида айтилган фикрлар тўғрисида хабардор бўлиш учун жўнатилган.

“Улар парда ортида ҳамма нарсани портлатиш учун тил бириктирган деб гумон қилиняпти”, – деди “Uconn” юридик мактаби профессори Минор Мерс.

Маълумот учун, Илон Маск 8 июль куни келишувдан воз кечганини маълум қилган эди, чунки “Twitter” платформадаги сохта аккаунтлар ҳақидаги маълумотларни яшириб, шартномани бузган. Компания сохта аккаунтлар муҳим бўлган ягона масала ва бу келишув шартларидан чалғитишини айтди.

Маск, шунингдек, “Twitter” юқори мартабали раҳбарлар ва истеъдодли кадрларни жалб қилиш бўйича гуруҳнинг учдан бир қисмини ишдан бўшатиб, платформанинг “ҳозирги бизнес ташкилоти моддий таркибий қисмларини сезиларли даражада сақлаб қолиш” мажбуриятини бузгани учун уни сотиб олиш фикридан қайтганига ишора қилган.

Юридик экспертларнинг фикрига кўра, агар молиялаштириш муваффақиятсиз бўлса, Маскка битимни ёпиш буйруғи берилмайди.

“Twitter”нинг чақирувлари аввалига Маскнинг битимни молиялаштириш бўйича саъй-ҳаракатларига раҳбарлик қилган “Andreessen Horowitz” венчур капитали (потенциал ўсиб борувчи капитал) фирмасининг операцион шериги Боб Своннинг ишдан бўшатилишига қаратилган эди. “Twitter”нинг даъвосига кўра, унинг ўрнига Мускнинг узоқ йиллик ҳамкори Антонио Граcиас келди.

Бошқа маълумотларга кўра, компания Граcиас молиялаштиришда қандай роль ўйнагани ёки ишни қанчалик секинлаштиргани тўғрисида билишни хоҳлайди. Граcиас ўзининг “Valor Equity Partners” фирмасига юборилган изоҳ сўровига жавоб бермаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Twitter” кредиторларнинг платформадаги сохта аккаунтлар сони ва Маск таклиф қилганидек, улар учун муаммо бўлганлиги ҳақидаги хавотирларини тушунишдан манфаатдор бўлади.

Инвесторлардан эса “Tesla” бошқарув кенгашининг собиқ аъзоси ҳамда Илон Маск томонидан асос солинган ва бошқариладиган “SpaceX” хусусий ракета компаниясининг амалдаги директори Стив Журветсон сингари Маскка яқин бўлган одамлар билан “Twitter” келишуви ҳақида хабар бериш сўралган. Кутилганидек Журветсон ҳам ўзининг “Future Ventures” фирмасига юборилган изоҳ сўровига жавобни кечиктирган.

“Palantir Technologies” асосчиларидан бири Жо Лонсдейл ўз “Twitter” саҳифасида “лол, ТWТR адвокатлари @elonmusk атрофидаги дўстларига чақирув қоғозларини юборишмоқда. Бир нечта номақбул изоҳлардан ташқари “СИЗГА БУЙРУҚ БЎЛГАН” ҳужжат ҳақида хабар олдим, лекин менинг бунга ҳеч қандай алоқам йўқ”, – деб ёзди у.

Лонсдейл компаниянинг чақирув қоғозларини “балиқ овлашнинг улкан экспедицияси” сифатида баҳолади.

Делавер штатидаги корпоратив судланувчи Теодор Киттиланинг айтишича, “Twitter” Маскнинг платформадаги ботлар ва сохта аккаунтлар бўйича қандай “қайғураётгани” ҳақида махсус твитлар жўнатиб, улар орқали шахсий фикрини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

“Улар электрон почта хабарларини кўриб чиқмоқдалар ва ҳақиқатда содир бўлган суҳбатни ва унинг келишувни тўхтатиш қарорига нима сабаб бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар”, – деди Киттила.


Маск сўнгги икки кун ичида “Concentrix Solutions Corp” маълумотлар таҳлили фирмасига ва контентни тартибга солувчи “TaskUs USA”га ўзининг чақирув қоғозларини юборди. Маскнинг саволлари муҳр остида топширилган.


Қизиқарли


														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

														
														Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берд…
10:00 / 08.09.2026

														
														АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026

														
														Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди.
11:14 / 19.07.2026

														
														АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026

														
														Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Астрономлар ҳажми жиҳатидан деярли Юпитерга тенг, аммо зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита ноёб сайёрани кашф этди.
10:05 / 27.06.2026

														
														ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Конститутсиявий суд: шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас

Конститутсиявий суд: шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас

Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий суди мажлисида шахсни маъмурий тартибда 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш имконини берувч…
15:11 / 23.09.2026
Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларига Ҳин…
09:47 / 22.09.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) бош ижроч…
10:26 / 23.09.2026
CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

АҚШнинг CНН, Политиcо ва МС НОW нашрлари журналистларининг Оқ уйга кириши чеклангани ортидан Президент Доналд Трамп ва унинг…
10:16 / 22.09.2026
Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google витсе-президенти Каран Бҳатия билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини и…
11:37 / 23.09.2026
Хўжаободда сув сарфини аниқ назорат қилувчи «ақлли» ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда

Хўжаободда сув сарфини аниқ назорат қилувчи «ақлли» ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги технопаркда бўлиб, Хитой инвестициялари асосида ташкил этилган замонавий «ақлл…
16:11 / 23.09.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026
Тошкентда автомобилларни жарима майдончасига олиб бориш ва чиқаришнинг янги тартиби жорий этилди

Тошкентда автомобилларни жарима майдончасига олиб бориш ва чиқаришнинг янги тартиби жорий этилди

Пойтахтда қонунчилик ҳужжатларини бузгани учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлашт…
16:01 / 23.09.2026
23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:30 / 22.09.2026
Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санксиялар рўйхатидан чиқарди

Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санксиялар рўйхатидан чиқарди

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар россиялик миллиардерлар УСМ Ҳолдингс асосчиси Алишер Усмонов ҳамда Алфа-групп ҳаммуассиси М…
10:39 / 23.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!