Украина президенти Владимир Зеленский Украина халқига мурожаатида фронтлардаги вазият ҳақида хабар берди.
“Бугун мен аллақачон Киевдаман. Қуруқлик қўшинлари қўмондони Генерал Сирский билан фронтнинг барча йўналишларидаги вазият ва Курск операциямизни муҳокама қилдик. Покровский йўналишида бизнинг ҳарбийларимиз ўзларини яхши кўрсатмоқдалар. Ҳар бир аскар, сержант, офицер бизнинг позицияларимизни ҳимоя қилади”,– деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Донеск ва Запороже вилоятларида шароитлар “ўта мураккаб” бўлиб қолмоқда, ҳануз қаттиқ жанговар ҳаракатлар содир бўлмоқда. Зеленский, шунингдек, шу ҳафта Украина қурол етказиб бериш ва ишлаб чиқариш бўйича янги келишувларга эришилганлигини хабар қилди. “Ҳар бир хорижий ташриф ҳар доим Украина саноатига сармоя киритиш ҳақида суҳбатдир”, – деди у. Шунингдек, Украина дронлар, снарядлар ва жанговар техника ишлаб чиқариш учун катта имкониятларга эга эканлигини, аммо молиявий имкониятлари чекланганлигини таъкидлади.
Бундан ташқари Украина президенти мурожаатида мамлакат мудофаа саноатига сармоя киритаётган ҳамкор мамлакатларга миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!