Украина Россия билан урушда мағлубиятга учрагудек бўлса, мамлакатни яна 10 миллионга яқин киши тарк этиши мумкин. Германия матбуоти экспертларга таяниб ёзишича, украиналик қочқинларнинг янги тўлқини ҳам Ғарбий Европага йўл олади.
Украинага Ғарб давлатларининг кўмаги сустлашган бир пайтда сиёсий давраларда ҳарбий мададни ошириш талаби янграмоқда.
Германия Христиан-демократлар иттифоқи эксперти Родерих Кизеветтернинг фикрича, Киевга ҳарбий кўмак миқдори оширилмас экан, Украинадан аҳолининг оммавий чиқиб кетиши рўй беради. Энг хавотирлиси, уруш НАТО ҳудудига кўчиши мумкин.
Россиянинг Украинага босқини бошланган 2022 йил февраль ойидан буён миллионлаб аҳоли ватанини тарк этиб, Европа давлатларидан вақтинча бошпана топган. Урушнинг дастлабки ўн кунидаёқ украиналик қочқинлар сони 1,5 миллион нафардан ошган.
Ҳозирга қадар биргина Германия бир миллиондан зиёд украиналикни қабул қилган.
Таҳлилчилар вазият бошқариб бўлмас даражага етмаслиги учун Украинага фаол кўмак бериш кераклигини уқтирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!