Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосида республика ҳудудларида 35 нафар таниқли журналистнинг «Маҳорат мактаби» ўз фаолиятини бошлади.
Шундан 20 та «Маҳорат мактаби» Уюшманинг ҳудудий бўлимлари томонидан мувофиқлаштирилади. Яна 15 таси Тошкент шаҳрида — Уюшманинг марказий аппарати қошида фаолият олиб боради.
Пойтахтда маҳорат сабоқлари Ўзбекистон Миллий матбуот маркази, Контент маркази ҳамда турли таҳририятларда ташкил этилади.
Машғулотларда интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий журналистика, спорт журналистикаси ва фотожурналистика каби йўналишлар қамраб олинади.
«Маҳорат мактаблари»га журналистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳамда соҳага қизиқувчи ёшлар жалб этилади. Машғулотлар якунида иштирокчиларга сертификат топширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!