$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

UzCard фойдаланувчиларга янги хизматни таклиф этди

19:03 / 30.03.2022

Бугун, 30 март куни “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ UzCard пластик карталарини банклар мижозларига бир зумда чиқариб бериш имконини берувчи янги хизматни тақдим этди.

Қайд этилишича, янги турдаги UzCard карталари NFC технологияси орқали контактсиз тўловларни қўллаб-қувватлайди ҳамда бу карталарнинг рақамлари бўрттирилган шаклда бўлади. Янги турдаги карталарга бағишланган тадбир давомида Entrust компаниясининг “Entrust Datacard 840CE” моделдаги ускунаси ёрдамида рақамлари бўрттирилган янги турдаги карталарни чоп этиш жараёни намойиш этилган.

Таъкидланишича, мижоз банкка мурожаат қилган вақтдан мазкур картани расмийлаштириш ва фаоллаштиришга қадар бўлган муддат 5 дақиқани ташкил этади. Яъни, одамларга картани рўйхатдан ўтказиш ва олиш учун банкка икки марта келиш шарт эмас, мижоз мурожаат қилган кундаёқ дарҳол UzCard картасини олиши ва молиявий операцияларни амалга ошириш мумкин”, – дея тушунтирган компания.

Марказ томонидан NFC технологияли карталардан фойдаланишда контактсиз тўловни қабул қилиш ва бошқа операцияларни амалга ошириш учун терминал инфратузилмасини ривожлантириш давом эттирилиши қайд этилди. Мазкур карталар билан жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш мумкин бўлади.

Шунингдек, Uzcard карта рақамлари бошланишидаги “8600” рақам жуфтлиги “5614”га алмаштирилади. Агар карта кобейжинг Uzcard-Union Pay бўлса, карта “6262” рақам жуфтлиги билан, карта кобейжинг UzCard-Mastercard бўлса, карта “5440” рақам жуфтлиги билан бошланади.

 


Бу ҳам қизиқ

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026
Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026
Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026
“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 80 миллиард сўм компенсация тўланди…
14:10 / 28.10.2026
В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!