Американинг анимацион фильмлар ишловчи Blue Sky Studios студияси 20 йиллик “Музлик даври” мультисериалини якунлади.
30 дақиқалик видео “The End” номи остида YouTube платформасига жойланган.
Видеода музлик давридаги Скрэт (олмахоннинг исми) кўринади, у ўзининг одатдаги услубида ўрмон ёнғоғи томон сакрайди. Аммо у бу сафар ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисаларсиз ёнғоқни ушлайди ва уни ейди. Кейин эса кадрдан чиқиб кетади.
Изоҳда мазкур якуний видео Blue Sky Studios ходимлари томонидан ишлангани ва бу студиянинг ёпилаётгани рамзи экани айтилади.
Қайд этилишча, Blue Sky Studios коронавирус пандемияси давридаги молиявий қийинчиликларга дуч келгани боис ёпилган. Ушбу Америка мультипликацион студияси ўз мухлисларига қатор сериал мультфильмлар, жумладан, “Музлик даври”, “Рио”, “Титан: ернинг ўлимидан сўнг” ва “Роботлар” кабилар билан машҳур эди.
Студиянинг сўнгги лойиҳаси “Disney+”да 13 апрел куни эълон қилинган қисқаметражли “Музлик даври: Скрэтнинг тарихи” деб номланган.
Қайд этилишича, “Музлик даври” мультфильмлари сериясини ишлаган Blue Sky Studios студиясининг ёпилиши 2021 йилнинг февралида маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мультфильмнинг илк қисмлари 2002 йилда ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!