$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

16:23 / 13.09.2026

АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда жорий йилнинг ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар яқинлашар экан, айниқса Республика партияси вакиллари томонидан мусулмон сиёсатчиларга қарши исломофобик баёнотлар кучаймоқда. Бу ҳақда “Тҳе Guardian” хабар берди.

Қайд этилишича, бу жараён Мичиган штатидан Демократик партиянинг Сенат сайловида Абдул Ал-Саид ғалаба қозонганидан кейин янада авж олган. Хусусан, Республикачи сенатор Томми Тубервилл уни Вашингтонга “террорист” юборишга овоз берилганини айтган ва Ал-Саидни “радикал исломчи” деб атаган.

Тадқиқотчилар буни 11 сентябрь терактларидан кейинги даврдан буён АҚШда сайловлар олдидан кузатилган мусулмонларга қарши энг кучли риторика тўлқини сифатида баҳоламоқда. АҚШда мусулмонларга қарши кайфиятни ўрганувчи Institute for Social Policy and Understanding (ИСПУ) тадқиқотчиси Саҳер Селод 2025–2026 йиллардаги исломофобик реклама ҳужумлари 11 сентябрдан кейинги даврдагидан ҳам кучли эканини айтган.

ISPU маълумотларига кўра, мусулмонларга қарши стереотиплар асосида тузиладиган Исломофобия индекси 2022 йилдаги 25 баллдан 2025 йилда 33 баллга кўтарилган. Pew Research Center сўровига кўра эса, бугун АҚШда катталарнинг 51 фоизи Ислом бошқа динларга қараганда зўравонликни рағбатлантириши эҳтимоли юқори деб ҳисоблайган.

Нашрга кўра, айни пайтда мусулмон америкаликларнинг сиёсий ютуқлари ҳам кучаймоқда. Ҳозир АҚШ Конгрессида 4 нафар мусулмон аъзо бор, яна бир номзод сайланиши кутилмоқда. Ғазала Ҳошимий Виржиния тарихида штат миқёсида лавозимга сайланган биринчи мусулмон аёл бўлди, Зоҳран Мамдани эса 2025 йил январда Ню-Ёркнинг биринчи мусулмон мерига айланган.

Маълум қилинишича, Ал-Саиднинг ғалабасидан кейин унга нисбатан исломофобик постлар сони бир ҳафта ичида қарийб 1900 фоизга ошган. Улар кунига ўртача 155 тадан 3000 тадан кўпроққа етган.

Ҳаттоки, АҚШ Президенти Доналд Трамп ҳам Ал-Саидни “жиҳодчи” деб атаган ва “жиҳодчилар” мамлакат бўйлаб давлат лавозимларига сайланаётганини айтган. Витсе-президент Жей Ди Венс эса уни “жуда-жуда ёвуз” деб атаган.

Республикачи сенатор Тед Круз Ал-Саид ва Мамданини “исломчилар” деб атаб, улар шариат қонунларини исташини айтган. Конгресс аъзоси Ненси Мейс эса АҚШда давлат лавозимидаги ҳар бир мусулмонни миллий хавфсизлик ва республика учун таҳдид деб атаган. Флорида вакили Ренди Файн “кўпроқ исломофобия керак” деган бўлса, Теннесси вакили Энди Оглс “мусулмонлар Америка жамиятига тегишли эмас” деб ёзган.

Республика партияси раҳбарияти эса бу баёнотларга асосан муносабат билдирмаган.

Билдирилишича, исломофобик риторика сиёсатчиларнинг алоҳида баёнотлари билан чекланиб қолмаяпти. Техас губернатори Грег Эбботт ҳам ислом қонунлари жорий этилишига қарши чиқиб, мусулмонлар намоздан олдин таҳорат оладиган махсус жойлар ташкил этилгани билан боғлиқ масалаларни кўтарган ва қоралаган. Шунингдек, у Даллас яқинида масжид атрофида қурилиши режалаштирилган турар жой мажмуасига қарши чиққан.

Center for the Study of Organized Hate маълумотларига кўра, 13 ой давомида 89 нафар сайланган амалдор иштирокида мусулмонларга қарши 1111 та ижтимоий тармоқ пости ва 8 та қонун лойиҳаси билан боғлиқ мувофиқлаштирилган кампания қайд этилган.

Шу билан бирга, тадқиқотчилар Ал-Саид ва Мамданига билдирилган ҳар қандай танқидни исломофобия деб баҳоламаслик кераклигини таъкидламоқда. Масалан, Ал-Саид Дирборн яқинидаги синагогага қилинган ҳужумдан кейин билдирган айрим фикрлари учун танқид қилинган ва кейинчалик узр сўраган. Мамдани эса “глобал интифада” шиорини бир маънода қораламагани учун танқидга учраган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, муаммо мусулмон сиёсатчиларнинг диний эътиқоди уларнинг сиёсий қарашлари ва дастурларидан устун қўйилаётганида. Селоднинг таъкидлашича, Ал-Саидга нисбатан ҳужумларда унинг сиёсий платформаси эмас, айнан диний шахсияти нишонга олинмоқда.

Тадқиқотчилар исломофобик кайфият сиёсий қарашлар билан боғлиқ эканини ҳам қайд этмоқда. ISPU маълумотларига кўра, консерватив қарашдаги америкаликлар мусулмонларга қарши стереотипларни қўллаб-қувватлаш эҳтимоли бошқаларга қараганда 13 фоизга юқори.

Мутахассислар Республика партиясидаги рейтингларнинг пасайиши ва ноябрь сайловларида эҳтимолий йўқотишлар фонида мусулмонларга қарши риторика сайловчилар эътиборини бошқа масалалардан чалғитиш воситаси сифатида қўлланилаётган бўлиши мумкинлигини ҳам қайд этиган. Республикачилар шунингдек, бугунги кунда оммабоплиги паст бўлган Эрон уруши ва аҳоли харажатларининг ошиб бораётгани билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.


Жаҳон


														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

														
														АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

														
														Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша Миллий мудофаа вазирлиги мамлакатнинг уруш ва замонавий хавфсизлик таҳдидларига тўлиқ тайёргарлигини таъминлашга қара…
09:41 / 03.10.2026

														
														ИШИДни молиялаштирган ўзбекистонлик эркак АҚШга экстрадиция қилинди

ИШИДни молиялаштирган ўзбекистонлик эркак АҚШга экстрадиция қилинди

Ўзбекистонлик, ҳозирда Америка фуқароси бўлган эркак хорижий террористик ташкилотларга моддий ёрдам бергани учун айбловлар б…
10:01 / 26.09.2026

														
														Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026

														
														АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда жорий йилнинг ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар яқинлашар экан, айниқса Республика партияси вакиллари томонидан мусулмон…
16:23 / 13.09.2026

														
														Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Кеча, 9 сентябрь куни Молдовадан Норвегияга учаётган Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди ва р…
11:21 / 10.09.2026

														
														YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕИҲС) ресурслар етишмаслиги сабаб Россияга қарши берилган 879 та индивидуал шикоятни кўриб чиқи…
16:53 / 04.09.2026

														
														Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Интернетда ноябрь ойидан бошлаб, визасиз мамлакатлар фуқаролари учун Қозоғистонга киришга пулли электрон рухсатнома жорий эт…
18:35 / 02.09.2026

														
														АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда 36 ёшли аёл суд қарори билан фарзандининг отасига берилиши белгиланганидан сўнг 11 ойлик ўғлини олиб қочиб, унга ўқ уз…
12:55 / 30.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

9 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.…
15:35 / 08.10.2026
8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, …
16:35 / 07.10.2026
Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган жами 1,3 млрд сўмини банк касс…
10:26 / 08.10.2026
Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Фойдаланиш имконияти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиб, уларга тегишли давлат рақам бе…
09:26 / 09.10.2026
Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

6–8-октабр кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг уруғчилик масалалари бўйича Ҳукуматлара…
17:27 / 08.10.2026
АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026
Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026
Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро ушланди

Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро ушланди

Андижон вилоятида фуқаро Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган 64 минг АҚШ долларини пайпоғига яширгани ани…
15:07 / 08.10.2026
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!