Венгрия президенти Каталин Новак меҳрибонлик уйидаги жинсий зўравонлик ишини яширишда иштирок этганликда айбланган эркакни афв этиш қароридан кенг жамоатчиликнинг норозилиги сабабли истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Ўтган йилнинг апрель ойида мен маҳкум ўзига ишониб топширилган болаларнинг заифлигини суиистеъмол қилмаганига ишониб, афв этиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Мен хатога йўл қўйдим. Менимча, болаларга жисмонан ёки маънавий зулм қилган кишига ҳеч қачон раҳм қилинмаслиги лозим. Мен хафа қилган барчадан кечирим сўрайман. Бугун мен сизга президент сифатида мурожаат қилишимнинг сўнгги кунидир”, — деди Новак.
Reuters’га кўра, республика раҳбари 2023 йилнинг апрелида, Рим папаси Франсиск ташрифи арафасида йигирмага яқин кишини озод қилишга қарор қилган. Улар орасида меҳрибонлик уйи директорининг ўринбосари ҳам бўлиб, у ташкилот раҳбарига вояга етмаган тарбияланувчиларга нисбатан жинсий тусдаги жиноятларини яширишга ёрдам берган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!