Афсонавий "Форсаж" фильмининг ўнинчи қисмини суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақида "Форсаж" юлдузи Вин Дизель маълум қилди.
Янги фильмга "Fast X" деб ном берилган. Актёрлар гуруҳи таркибига Вин Дизелдан ташқари Бри Ларсон ("Капитан Марвел"), Жейсон Момоа ("Тахтлар ўйини", "Аквамен") ҳам киргани маълум. Маълумотларга кўра, Жейсон Момоа янги фильмда салбий қаҳрамон образини гавдалантиради.
Актёр шунингдек, фильмни суратга олиш жараёнида Шарлиз Терон ҳам иштирок этаётганини айтиб ўтган. Актриса "Форсаж"нинг 8-қисмида Сайфер исмли кибертеррорчи образида намоён бўлган эди.
Янги фильмнинг тақдимоти 2023 йилнинг 19 май санасига режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, тўққизинчи "Форсаж" тақдимоти 2021 йилда бўлиб ўтган ва фойдаланувчилар орасида ўта юқори рейтинг кўрсаткичларини қайд эса олмаган бўлса ҳам жаҳон кинопрокатидан 726 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!