$
11990.54 UZS
-12.39
₽
146.24 UZS
-0.5
€
13136.84 UZS
-19.57
31° Кечаси 18°

“Янги олтин”га айланадиган металл номини айтилди

17:01 / 21.01.2022

Мис глобал энергетика тизимида муҳим рол ўйнайди, деб ёзади USM Group (“Удоканская мед” ҳам киради) асосчиси Алишер Усмонов Жаҳон Иқтисодий Форуми сайтидаги мақоласида.

“Мис кўпинча янги олтин, янги нефт ёки ҳатто келажак металли деб номланади, чунки у паст углеродли иқтисодиётлар ва юқори технологияли саноатларда ажралмас рол ўйнайди” – дея қайд этган Алишер Усмонов.

Шунингдек, мақолада Алишер Усмонов Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига иқтибос келтирган. Унга кўра, 2040 йилга бориб тоза энергия технологияларида қўлланиладиган минераллар ва металллар орасида мис, никел ва графитга талаб устунлик қилади. Бу вақтга келиб мисга талаб 2020 йилга нисбатан 2,7 баробар ошади.

“Ушбу металл қайта тикланадиган энергия технологиялари учун ҳам муҳим бўлади”, – деб ёзади Усмонов.

Бундан ташқари, USM асосчиси яқин йилларда мисга бўлган талаб металл нархининг ўсишига олиб келиши ва келажакда таклифдан ошиб кетиши мумкинлигини таъкидлайди.

“Мис танқислигининг олдини олиш учун қидирув ва янги лойиҳаларга сармоя киритиш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва маҳсулдорликни ошириш учун технологияларни ишлаб чиқиш керак”, – деб ёзади миллиардер.

2020 йил май ойида Жаҳон банки 2050 йилга бориб, тоза энергия технологияларига ортиб бораётган талабни қондириш учун мис, графит, литий ва кобалт каби минералларни ишлаб чиқариш деярли 500 фоизга ошиши мумкинлиги ҳақидаги ҳисоботини тақдим этган.

Муаллифларнинг ҳисоб-китобларига кўра, шамол, қуёш ва геотермал энергиядан фойдаланиш ҳамда исиш жараёнини 2° C дан паст даражада ушлаб туриш учун энергияни сақлаш учун 3 миллиард тоннадан ортиқ минерал ва металллар керак бўлади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
15:47 / 19.11.2026
Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:46 / 19.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026
Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!