$
11974.02 UZS
-20.08
₽
144.58 UZS
-1.21
€
13432.46 UZS
12.26
31° Кечаси 18°

Янги Тошкентда метро ва трамвай тармоқлари қурилади

16:37 / 11.09.2023

Маълум қилинишича, Янги Тошкент шаҳрида бир-бирига боғланган метро ва трамвай тармоқларини қуриш режалаштириляпти. Янги шаҳарга метронинг иккита линияси орқали – “Буюк ипак йўли” ва “Дўстлик” бекатларидан 30-35 дақиқада бориш мумкин бўлади.

“Агар буни бошламасак, Тошкентда 5 йилдан кейин одамлар яшолмайди”, дея Янги Тошкент шаҳри қурилишига изоҳ берди президент Шавкат Мирзиёев. Президент 5 сентябрь куни Янги Тошкент шаҳри бош режасининг давлат раҳбари учун қилинган тақдимотида: “32 йил ичида биринчи марта намунавий, жаҳон стандартларига мос лойиҳа қиляпмиз. Бу 300-400 йилга, невара-чевара ва ҳоказо келгуси авлодларимизга қолиши керак, биздан кейинги авлод ҳам буни давом эттириши керак”, – дея таъкидлади.

Қурилиш вазири ўринбосари, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси раҳбари Давронжон Одиловнинг айтишича, транспорт-логистика масаласи бўйича Жанубий Корея, Германия ва Туркиядан мутахассислар жалб қилиниб, ҳозирги мавжуд Тошкент шаҳрининг транспорт макромодели яратилган.

“Иккита метро линиямиз янги шаҳар билан боғланади. “Буюк ипак йўли” ва “Дўстлик” метро бекатларидан 30-35 дақиқада янги шаҳарга етиб келиш имконияти яратилади. Бу аҳоли учун жуда катта қулайлик бўлади, автомобилда келишга эҳтиёж ҳам қолмайди”, – деди Давронжон Одилов “Менимча” телекўрсатувида намойиш этилган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрида Шавкат Мирзиёевнинг Парижга ташрифи чоғида Тошкент трамвайини қуриш билан Франциянинг Alstom компанияси шуғулланишига келишилганди.


Бу ҳам қизиқ

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026
Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонликнинг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди. Натижада уларнинг фойдасиг…
10:03 / 10.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026
“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида муҳандислик ишланмалари ва дуал таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ко…
13:31 / 09.11.2026
Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият…
09:48 / 10.11.2026
Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистоннинг бешта электротехника корхонаси ўз инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт бан…
13:38 / 09.11.2026
Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!