Кеча, 18 апрель оқшомида Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳслари бўлиб ўтди.
Улардан бирида «Реал» «Челси» майдонига сафар қилиб, ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккала гол ҳам иккинчи бўлимда киритилди.
Яна бир чорак финал ўйинида «Наполи» ва «Милан» ўзаро баҳс олиб борди. Биринчи таймда «Милан» ҳисобни очишга муваффақ бўлди, ўйин сўнгида эса «Наполи» мувозанатни тиклади.
Бироқ ушбу гол неаполликларга етарли бўлмади ва «Милан» икки ўйин натижасига кўра, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
ЕЧЛ
«Челси» (Англия) – «Реал» (Испания) 0:2
Голлар: 0:1 – 58ʼ Родриго, 0:2 – 80ʼ Родриго.
«Наполи» (Италия) – «Милан» (Италия) 1:1
Голлар: 0:1 – 43ʼ Жиру, 1:1 — 90+4ʼ Осимҳен.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!