Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (У 17) ҳамда ёшлар (У 23) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиляпти.
Мусобақанинг юнон-рум кураши бўйича финал беллашувларида Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг 9-синф ўқувчиси Шаҳзод Рўзиохунов Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
45 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси ҳал қилувчи финал учрашувида эронлик Фарзад Балутакини сўнгги усул эвазига мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди.
Валижон Жонхўрозов ва Фаррух Усмоновнинг шогирди ҳисобланган Шаҳзод финалга қадар Жанубий кореялик Хан Ужин (8-0), япониялик Тайга Кишида (6-0), қозоғистонлик Шингизхан Абдихалимов (3-2)ни мағлуб этди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!