9 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 Тошкент-Душанбе автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва шу йўналишдаги Damas билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида йўналишдаги 3 та автомобил техник шикастланган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот ўз тасдиғини топмаган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси вафот этган. 8 киши турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!