$
12010.45 UZS
-13.16
₽
145.64 UZS
0.1
€
13200.69 UZS
-36.1
31° Кечаси 18°

18 ёшли талаба қиз ҳолсизлиги туфайли поезд рельсига йиқилган

15:53 / 14.10.2023

Ижтимоий тармоқларда 18 ёшли талаба қиз ўзини метро тагига ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, 12 октябрь “Алишер Навоий” метро бекатида хизмат қилаётган ИИО ходими О.Илҳомов қиз электр поезди стансияга яқинлашаётган пайтда рельсга сакраб тушганини пайқаб, унга ёрдамга шошилган ва рельсга сакраб тушиб уни кўтариб тортиб олишга ҳаракат қилган. Машинист ходимни пайқаб, дарҳол электр поездини тўхтатган. Бу вақтда иккинчи назоратчи ходим А.Асқаров ёрдамга етиб келган ва у ҳам рельсга тушиб, қизни биргаликда платформага кўтариб олишган.

Шундан сўнг поездлар ҳаракати тикланган. Қиз билан суҳбат ўтказилганда, у 2005 йилда Фарғона вилоятида туғилгани, ҳозирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-курс талабаси экани маълум бўлган.

Қизга тиббий ёрдам кўрсатилиб, унинг қариндошларига воқеа ҳақида хабар берилган.

Ушбу ҳолат юзасидан қиз ҳозирда таълим олаётган Тошкент давлат педагогика университети расмий маълумот берди.

Мазкур ҳолат рўй берганидан сўнг университет раҳбарияти талаба қиз билан учрашган ва суҳбат давомида қиз ҳолсизлиги туфайли боши айланиб, ўзи билмаган ҳолда “Алишер Навоий” метро бекатида йиқилиб тушгани маълум бўлган.

“Поезд рельсига сакради” деган хабарлар асоссиз. Ҳозирги кунда талабанинг аҳволи яхши, соғлигида ҳеч қандай муаммо йўқ, ўз уйида ота-онаси бағрида. Раҳбарият томонидан барча зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб берилди, - дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда радарлар фаолияти устидан назорат кучайтирилди

Ўзбекистонда радарлар фаолияти устидан назорат кучайтирилди

Ўзбекистонда ўрнатилган фото ва видео қайд этиш қурилмалари ҳамда радарлар фаолияти текширилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги …
09:57 / 16.11.2026
Жиззахда тунги клубларнинг 500 га яқин рекламаси қонунга зид деб топилди

Жиззахда тунги клубларнинг 500 га яқин рекламаси қонунга зид деб топилди

Жиззах шаҳридаги икки тунги клубнинг Инстаграм саҳифаларида жойлаштирилган 500 га яқин реклама ролигида миллий ва оилавий қа…
13:52 / 16.11.2026
Қариндоши ва ҳамкасбини сохта айбловлар билан судлатган эркак 9 йилга қамалди

Қариндоши ва ҳамкасбини сохта айбловлар билан судлатган эркак 9 йилга қамалди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида қариндоши ва ҳамкасбига қарши сохта айбловлар уюштириб, уларнинг судланишига сабаб бўлган …
09:23 / 18.11.2026
Иорданияда Телеграм мессенжери блокланди

Иорданияда Телеграм мессенжери блокланди

Иордания ҳукумати 16-ноябрь куни Телеграм мессенжерига киришни чеклади. Ушбу чора рақамли хавфсизликни кучайтириш, фойдалану…
13:57 / 16.11.2026
Жиззахда газ ҳисоблагич ўрнатиш учун 8 миллион сўм талаб қилган икки киши ушланди

Жиззахда газ ҳисоблагич ўрнатиш учун 8 миллион сўм талаб қилган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида фуқаронинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш ва ҳисоб рақами очишни ваъда қилиб, ундан 8 миллион сўм …
09:59 / 16.11.2026
18 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

18 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Эртага республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
17:56 / 17.11.2026
Тошкентда икки йигит 40 минг сўм учун фуқарога пичоқ ўқталди

Тошкентда икки йигит 40 минг сўм учун фуқарога пичоқ ўқталди

Тошкент шаҳридаги Олмазор метро бекати яқинида икки нафар йигит фуқарони пичоқ билан қўрқитиб, ундан 40 минг сўм пулни торти…
13:50 / 16.11.2026
Тошкентда маҳалла раиси 900 доллар олаётганида ушланди

Тошкентда маҳалла раиси 900 доллар олаётганида ушланди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида маҳалла раиси тадбиркорга туман тасарруфидаги бинодан жой ажратиб бериш ва шартнома расмийлаш…
09:30 / 17.11.2026
ХВЖ 2026-йил учун давлат қарзи прогнозларини эълон қилди: Ўзбекистоннинг кўрсаткичи қанча?

ХВЖ 2026-йил учун давлат қарзи прогнозларини эълон қилди: Ўзбекистоннинг кўрсаткичи қанча?

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2026-йилда дунё мамлакатларининг давлат қарзи бўйича прогнозларини эълон қилди. Ташкилотнинг…
13:47 / 16.11.2026
18 ёшли футболчи бошига тўп тегиши оқибатида вафот этди

18 ёшли футболчи бошига тўп тегиши оқибатида вафот этди

Аргентиналик 18 ёшли футболчи Абел Нунес ёшлар ўртасидаги футбол учрашувида бошига тўп тегиши оқибатида олган мия жароҳати с…
10:10 / 17.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!