Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 50–60 метр узунликдаги осма пиёдалар кўприги қурилади. Кўприк бир ой ичида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Аввалроқ ўқувчиларнинг мактабга бориш учун сой кечаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди. Шундан сўнг вилоят ва туман масъуллари вазиятни ўрганиб, муаммони ҳал этиш чораларини кўра бошлаган.
Маълум қилинишича, ёғингарчилик мавсумида сой суви кўтарилиши сабабли ўқувчиларнинг мактабга қатнови қийинлашади. Бундай кунларда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўқитувчилар ва ота-оналар навбатчилик қилиб келган.
Деҳқонобод тумани ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Жавоҳир Жабборов кўприк бир ой ичида қуриб битказилишини билдирган. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг “Миллар”га маълум қилишича, осма пиёдалар кўприги қурилиши яқин кунларда бошланади.
Ҳозирда ҳудудда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кўприк қурилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!