Германиялик мутахассис Ёахим Лёв Ўзбекистон терма жамоасини бошқармайди. Bild нашрининг хабарига кўра, тажрибали мутахассис Ўзбекистон футбол ассоциациясининг таклифини рад этган.
ЎФА Ёахим Лёвни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинлаш мақсадида “махфий музокаралар” олиб борган. Bild нашрининг ёзишича, 65 ёшли мутахассис бир неча кун давомида таклиф устида жиддий ўйлаб кўрган, бироқ якунда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг таклифини рад этган.
Маълумот учун, Ёахим Лёв 2006 йилдан 2021 йилгача Германия терма жамоасини бошқарган. Унинг бошқарувидаги “немис машинаси” 2014 йилда Бразилияда ўтган мундиалда чемпионликни қўлга киритган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!