Андижон вилоятида фуқаро Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган 64 минг АҚШ долларини пайпоғига яширгани аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро «Дўстлик» чегара божхона постининг «Чиқиш пиёда» йўналишидаги яшил йўлак орқали Қирғизистонга чиқиб кетаётган бўлган. Божхона назорати ва шахсий кўрик давомида унинг божхона декларациясида кўрсатилмаган хорижий валютани олиб чиқаётгани аниқланган.
Текширувда жами 64 минг АҚШ доллари фуқаронинг пайпоғига яширилгани маълум бўлган. Аниқланган маблағлар белгиланган тартибда вақтинча сақловга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!