$
12004.02 UZS
85.04
₽
148.80 UZS
0.76
€
13361.67 UZS
77.97
31° Кечаси 18°

Баъзи дорихоналарда “Quramax” дорилари сотилаётгани маълум бўлди

10:09 / 04.02.2023

Жорий йилнинг 26-27 январь кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан дорихоналарда тақиқланган дори воситаларининг сотилишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди. “Сирли мижоз” кўринишидаги мониторинг Ўзбекистон бўйлаб 308 та дорихонани қамраб олган.

Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дори ишлаб чиқарувчиларни хомашё ва тайёрлаш жараёни сифатини назорат қилишни кучайтириш, ҳукуматларни бозорларда сифатсиз ва қалбаки дори воситалари устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

Натижада ҳудудларда дорихона ходимлари тақиқланган дори воситалари сотилмаслиги ҳақида хабардор қилингани маълум бўлди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамиятлари федерацияси, патронаж хизматлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, сотувдан чиқарилган дори воситалари рўйхати тарқатилмоқда. Аксарият дорихоналарда тақиқланган дори воситалари сотувдан олиб қўйилган, бироқ омборларда ҳамон сақланаётгани аниқланди.

Мониторингда маълум бўлдики, айрим дорихоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сотуви тўхтатилган дори воситалари эркин сотувда мавжуд. Хусусан, Қашқадарё вилояти ва Сурхондарё вилоятининг айрим дорихоналарида Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd.” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Нолгрипп Жуниор” йўталга қарши сиропи, “Травамакс”, “Нолгрипп” ва “Цинепар” таблеткалари ва пастилларини ҳали ҳам харид қилиш мумкин. Аҳоли ушбу дори-дармонларни юз берган фожиали ҳолатлар, соғлиқ ва ҳаёт учун эҳтимолий хавфларга қарамай, аввалгидек сотиб олаётгани аниқланди.

Мурожаатда қайд этилишича, сўнгги тўрт ой давомида 7 та давлат, шу жумладан Ўзбекистон диэтиленгликоль (DEG) ва этиленгликоль (EG)нинг юқори концентрациялари билан ифлослангани тасдиқланган ёки шубҳа қилинган болалар учун рецептсиз бериладиган йўталга қарши сироплардан фойдаланишнинг бир неча ҳолатлари ҳақида хабар берган. Булар саноат эритувчилар ва антифризлар сифатида ишлатиладиган заҳарли кимёвий моддалардир. Улар оз миқдорда ҳам ўлимга олиб келиши мумкин ва дори-дармонлар таркибида бўлмаслиги керак.

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” сиропини ичиш натижасида болалар ўлими кузатилган сўнг айбдорларни аниқлаш, уларни жавобгарликка тортиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, “Quramax Mediсal” компаниясининг Ўзбекистонда фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияси суд тартибида бекор қилинди, яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариб ташлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва бошқа дори воситаларини қўшимча текшириш мақсадида 2022 йилда “Quramax Medical” томонидан олиб кирилган барча дори воситалари сотувини тўхтатди. Булар 36 турдаги дорилар бўлиб, улар ичига “Док-1 Макс”, “Нолгрипп” сироплари, “Травамакс” таблеткалари ва эритма учун гранулалари киради.


Бу ҳам қизиқ

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026
Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 24-октябрь куни хонадон ёнғинида ҳалок бўлган аёлнинг ўлими юзасидан қасддан одам ўлдириш …
10:00 / 27.10.2026
ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани Туманлараро перинатал маркази муд…
09:47 / 27.10.2026
Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испаниянинг Барселона шаҳри яқинида автобуснинг тахминан 20 метр чуқурликдаги жарликка қулаши оқибатида 83 киши жароҳатланди…
10:26 / 27.10.2026
Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина 2026-йил 27-октябрь куни Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида гуманитар оператс…
09:57 / 27.10.2026
“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 80 миллиард сўм компенсация тўланди…
14:10 / 28.10.2026
Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини маълум қ…
11:39 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!