$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

10:00 / 27.10.2026

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 24-октябрь куни хонадон ёнғинида ҳалок бўлган аёлнинг ўлими юзасидан қасддан одам ўлдириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, хонадонга атайлаб ўт қўйилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҚАЛАМПИР.УЗ сўровига жавобан маълум қилди.

Қайд этилишича, ёнғин 24-октябрь куни соат 02:00 атрофида содир бўлган. Ҳодиса жойидан 2000-йилда туғилган аёлнинг жасади топилган. Унинг елкасидан сон қисмигача бўлган жойларида термик жароҳатлар аниқланган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида ошхона, ётоқхона ва меҳмонхонада бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи аниқланган. Шунингдек, хонадонга қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи аломатлар қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24-октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми — қасддан одам ўлдириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши ва қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса вақтида қутқарувчилар автомобили кўп қаватли уйлар олдидаги йўлларда тартибсиз қолдирилган автомобиллар сабабли ҳаракатланишда қийналгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.



														
														Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026

														
														Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испаниянинг Барселона шаҳри яқинида автобуснинг тахминан 20 метр чуқурликдаги жарликка қулаши оқибатида 83 киши жароҳатланди…
10:26 / 27.10.2026

														
														Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026

														
														Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 24-октябрь куни хонадон ёнғинида ҳалок бўлган аёлнинг ўлими юзасидан қасддан одам ўлдириш …
10:00 / 27.10.2026

														
														Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина 2026-йил 27-октябрь куни Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида гуманитар оператс…
09:57 / 27.10.2026

														
														“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан жабрланган болаларнинг оилаларига компенсатсия тўлиқ тўлаб берилд…
09:51 / 27.10.2026

														
														Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани Туманлараро перинатал маркази муд…
09:47 / 27.10.2026

														
														Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида 2026-йил 26-октябрь куни соат 23:00 атрофида юз берган торнадо оқибатида беш нафар…
09:36 / 27.10.2026

														
														“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” киностудиясининг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматларини бирлаштирувчи “Ўзбекфилм кино шаҳарчаси” ташкил этилади…
17:58 / 26.10.2026

														
														“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида фаолият юритадиган янги миллий киноком…
17:47 / 26.10.2026

Бу ҳам қизиқ

20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

Андижон вилоятида 20 минг АҚШ долларини хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ха…
09:25 / 25.10.2026
Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Оних русумли автомобил уриб юборган 20 ёшли қиз шифохонада вафот этди. Йўл-транспорт ҳодис…
11:34 / 26.10.2026
Иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берилди

Иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берилди

Ҳаво ҳароратининг пасайиши ва иситиш мавсумининг бошланиши муносабати билан газ ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш юзасидан фу…
09:31 / 26.10.2026
Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди

Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди

26-октябрь куни Андижон шаҳридаги Бобур шоҳ кўчасида Лабо ва Малибу-2 автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир …
16:33 / 26.10.2026
Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида 2026-йил 26-октябрь куни соат 23:00 атрофида юз берган торнадо оқибатида беш нафар…
09:36 / 27.10.2026
Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026
Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:37 / 26.10.2026
“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

Тунда Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Эл-класико” баҳси бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб,…
09:27 / 26.10.2026
Европада қишки вақтга ўтилди: соатлар бир соат орқага сурилди

Европада қишки вақтга ўтилди: соатлар бир соат орқага сурилди

Европа Иттифоқи мамлакатлари 25-октабрга ўтар кечаси қишки вақтга ўтди. Шу муносабат билан соат миллари бир соат орқага сури…
09:54 / 26.10.2026
“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” к…
08:35 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!