$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Бир мавсумда 6,2 млн туп кўчатлар қўшиб ёзилгани аниқланди

14:34 / 24.06.2022

Ҳисоб палатасининг ўрганишлари натижасида тадбирнинг тўлақонли ижросига айрим ҳудудларда ҳокимликлар, мутасадди ташкилот ва идора раҳбарлари томонидан етарли эътибор қаратилмагани аниқланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йил 1 мартдан бошлаб мамлакатда экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланган эди.

Ҳисоб палатаси томонидан ушбу тадбир доирасида баҳор мавсумида дарахт кўчатларини экиш жараёни ва амалга оширилган ишларнинг ҳаққонийлиги ўрганиб борилган.

Жорий йил бахорги мавсумнинг ҳисоботларига кўра, Республика бўйича жами 129,6 миллион дона кўчатлар экилган.

Шунингдек, ўрганишлар натижасида тадбирнинг тўлақонли ижросига айрим ҳудудларда ҳокимликлар, мутасадди ташкилот ва идора раҳбарлари томонидан етарли эътибор қаратилмагани аниқланган.

Жумладан:

- дарахт экиш ишларини тизимли ташкил этмасдан, суғориш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар бириктирилмаган;

- ҳақиқатда экилмаган 6,2 миллион дона кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган;

- 3,4 миллион дона кўчатлар дарахт ва кўчатлар суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган;

- 2,4 миллион дона кўчатлар сувсизлик ва етарли парвариш бўлмаганлиги сабабли баҳор тугамасдан қуриб нобуд бўлган;

- ернинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг дона кўчатлар яроқсиз ерларга экилган бўлиб, 65 минг донасида кўчатлар орасида белгиланган масофа сақланмаган.

Ваҳоланки, давлат раҳбари томонидан кўчатларни ҳудудий экология хусусиятларидан келиб чиқиб, тўғри ёндашган ҳолда экиш ва бу борада намунавий маҳаллаларни барпо этиш масаласи қатъий белгиланган эди.

Ўрганиш натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирликларга аниқланган камчиликларни танқидий муҳокама қилиб, қайд этилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, шу жумладан, кўчатларни парваришлашга жиддий эътибор қаратиш ва масъулларга кескин интизомий чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилган.

Хусусан, Ҳисоб палатаси томонидан экология ва Ўрмон хўжалиги қўмиталари билан биргаликда экилган кўчатларнинг парвариши устидан ҳам назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026
“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори фуқаронинг савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун техник шартларни р…
14:55 / 28.10.2026
Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026
Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026
Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026
Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026
ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!