$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

“Бу йил энергетика тизимини яхшилашга 14,5 триллион сўм бердик” – Шавкат Мирзиёев

08:41 / 23.11.2023

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлиб, энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан яқиндан танишди.

Йил бошида келган аномал совуқдан хулоса қилиб, тизим салоҳияти оширилди. Аввало, ички имкониятлар тўла ишга солиниб, тармоқлар модернизация қилинди. Қолаверса, хорижий шериклар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Муассаса, корхона ва турар жойлардаги долзарб масалалар ўрганилиб, бартараф этилди. Бу ишлар ҳар бир маҳаллагача етиб борди.

– Бу йил энергетика тизимини яхшилашга барча манбалардан 14,5 триллион сўм бердик. Қандай хомашё, буюм, техника керак бўлса, олиб берилди. Энди соҳа раҳбарлари масъулиятни тўлиқ зиммасига олиб, аниқ режа қилиши ва энергия етказиб беришни кафолатли таъминлаши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Жорий йилнинг ўтган даврида 675 мегаваттли электр қувватлари ишга тушди. Республика бўйича 100 та подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди.

Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланди. 

Президентимиз совуқ кунларда энергия ресурсларига бўлган талабни кафолатли таъминлаш мутасаддиларнинг ҳисоботини эшитди.

Энергетика вазири ажратилган маблағ эвазига жорий йилда қилинган ишлар ва яратилган захира, кунлик истеъмол ва уни таъминлаш мўлжаллари тўғрисида ахборот берди. 

Қайд этилганидек, энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади. Яқин ойларда 1 минг 700 мегаваттли 8 та қуёш ва шамол электр станцияси, Сирдарёда 500 мегаваттли газ турбинаси ишга туширилади. Сурхондарёдаги Шарғун конида 900 минг тонна кўмир қазиб чиқариш бошланади.

Шунингдек, суюлтирилган газ, мазут, трансформатор, кабель ва бошқа зарур воситаларнинг захираси тайёрлаб қўйилган.

Давлатимиз раҳбари энергия манбаларини барқарор етказиб бериш, шу билан бирга, тўлов интизомини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Ноқонуний уланишларга чек қўйиш, об-ҳавога қараб, илиқ кунларда энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тадбирда “Ўзтрангаз”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари раҳбарлари ҳам ахборот берди.

 


Бу ҳам қизиқ

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026
Ўзбекистонда радарларга ўртача тезликни назорат қилиш функсияси қўшиладими?

Ўзбекистонда радарларга ўртача тезликни назорат қилиш функсияси қўшиладими?

Ўзбекистонда автомобилларнинг ўртача тезлигини назорат қилувчи радар тизими жорий этилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри …
14:36 / 26.10.2026
“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” киностудиясининг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматларини бирлаштирувчи “Ўзбекфилм кино шаҳарчаси” ташкил этилади…
17:58 / 26.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026
Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фарматсевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари йиғилганларн…
11:35 / 27.10.2026
Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида 2026-йил 26-октябрь куни соат 23:00 атрофида юз берган торнадо оқибатида беш нафар…
09:36 / 27.10.2026
Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026
Беларус тожикистонлик мигрантларга 1 200 долларгача маош таклиф қилмоқда

Беларус тожикистонлик мигрантларга 1 200 долларгача маош таклиф қилмоқда

Беларус Тожикистон фуқароларига ойига 750 доллардан 1 200 долларгача маош билан ишлаш имкониятини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда …
16:35 / 26.10.2026
Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!