Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фарматсевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари йиғилганларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклаб, уларнинг меҳнати учун миннатдорлик билдирди.
“Инсон саломатлигини асрашни ислоҳотларимизнинг энг муҳим йўналишларидан бири этиб белгилаганмиз”, — деди президент учрашувда.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, сўнгги ўн йилда мамлакатда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатадиган янги поликлиника ва шифохоналар ишга туширилган. Шунингдек, 58 мингта шифо ўрни яратилган. Замонавий шифохоналар сонининг ортиши ва хусусий секторга кенг имкониятлар берилиши натижасида тиббий хизматлар ҳажми уч баравар ошган.
Илгари хорижда амалга оширилган туғма юрак нуқсонларини даволаш, аъзолар трансплантатсияси, робот-жарроҳлик ҳамда бош миядаги мураккаб оператсиялар каби юздан ортиқ турдаги тиббий хизматлар бугун Ўзбекистонда ҳам кўрсатилмоқда.
Мирзиёев ушбу натижаларга эришишда тиббиёт ходимларининг билим ва касбий маҳорати муҳим ўрин тутаётганини қайд этди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!