$
11801.23 UZS
-22.46
136.73 UZS
-3.01
13737.81 UZS
-59.25
31° Кечаси 18°

Бухорода 62 ёшли ота ўғлига ўз буйрагини берди

20:59 / 15.02.2022

Кеча, 14-февраль куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида пойтахтдан борган бир гуруҳ трансплантолог мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишча, саккиз соат давом этган мураккаб операция натижасида когонлик 31 ёшли С.Сафаровга 62 ёшли отаси Х.Сафаровнинг ишлаб турган бир буйраги кўчириб ўтказилди. Ҳозир ҳар икки беморнинг ҳам аҳволи яхши экани айтилмоқда.

“Кўз олдингда жондан азиз фарзандингни дарддан сўлиб бораётганини кўриш энг оғир синовдир. Айниқса, ўғлимнинг бир неча йил ушбу касалликдан азоб чекканини ўйласам, юрагим оғрийди. Насиб бўлса, ушбу операциядан кейин фарзандим яна соғлом ҳаётга қайтади. Бунинг учун шифокорлардан беҳад миннатдорман”, – дейди Х.Сафаров.

Таъкидланишича, мазкур жарроҳлик амалиётига бошчилик қилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош трансплантологи Пўлат Султоновнинг таъкидлашича, 31 ёшли ушбу бемор бир неча йил гемодиализ муолажаси ёрдамида даволаниб келган. Айни вақтга келиб, ташхис терминал босқичга ўтгани сабабли уни ҳаётга қайтаришнинг ягона усули сифатида буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти тавсия этилган. 

Қайд этилишича, бемор ҳозирда трансплантолог мутахассислар тиббий кузатуви остида бўлиб, унинг буйрак фаолияти тикланишида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Шунингдек, унга донорлик қилган отаси Х.Сафаровнинг саломатлиги ҳам кундан кун яхшиланиб боряпти.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вак…
17:34 / 26.08.2026
Жиззахда 13,6 кг опий моддаси аниқланди

Жиззахда 13,6 кг опий моддаси аниқланди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмас…
12:20 / 26.08.2026
Наманганда газ тармоғини тортиб беришни ваъда қилган шахслар 2 100 доллар талаб қилгани аниқланди

Наманганда газ тармоғини тортиб беришни ваъда қилган шахслар 2 100 доллар талаб қилгани аниқланди

Наманган вилоятининг Поп туманида фуқароларга газ тармоғини тортиб бериш ва тегишли рухсатномаларни расмийлаштиришда ёрдам б…
10:54 / 26.08.2026
1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун харид қилинган ўқув қуролларидан ортиб қолган қисми мактабгача таълим ташкилотларидаги т…
11:05 / 26.08.2026
27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19…
17:15 / 26.08.2026
Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига са…
20:03 / 26.08.2026
ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл олган битирувчилар сони 8 бараварга ошди

ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл олган битирувчилар сони 8 бараварга ошди

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш тестларида энг юқори натижани қайд этган мактаб битирувчилари сони йилдан-йилг…
12:13 / 26.08.2026
Қорақалпоғистонда 5,11 миллиард долларлик майнинг ва дата-марказ лойиҳалари амалга оширилмоқда

Қорақалпоғистонда 5,11 миллиард долларлик майнинг ва дата-марказ лойиҳалари амалга оширилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида умумий қиймати 5,11 миллиард доллар бўлган учта майнинг ва учта дата-марказ қурилмоқда. Бу ҳа…
10:33 / 27.08.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
10:25 / 27.08.2026
Yekaterinburgda og‘ir ahvolda qolgan o‘zbekistonlik Vatanga qaytarildi

Yekaterinburgda og‘ir ahvolda qolgan o‘zbekistonlik Vatanga qaytarildi

O‘zbekistonning Yekaterinburg shahridagi Bosh konsulxonasi og‘ir vaziyatga tushib qolgan yurtdoshlariga amaliy yordam ko‘rsa…
10:19 / 27.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!