Кеча франсиялик футболчи “Марсел” сафида гол урди.
Лига 1 доирасида “Марсел” ўз уйида “Аяччо”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ушбу баҳснинг 15-дақиқасида Димитри Пае пеналтини аниқ амалга оширди. Бу 35 ёшли франсузнинг мусобақадаги юбилей 100-голи бўлди. Шунингдек, унинг ҳисобида 112 та ассист ҳам бор.
Пае Франсия чемпионатида тарихида 100 гол ва 100 пасга эришган илк футболчига айланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!