$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Офис ходимлари: Уларга қандай касалликлар хавф солади?Касалликнинг олдини олиш чора-тадбирлари билан танишинг

10:43 / 09.10.2024

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда дунё аҳолиси орасида суяк, томир ва бўғим хасталиклари сони кескин ортиб бормоқда. Бунга эса асосан камҳаракатлик ва жисмоний фаолликнинг етишмаслиги сабаб бўляпти.

Сир эмас, бугун кўпчилик инсонлар иш ёки ўқиш сабабли асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Уларнинг наздида тинч ва осойишта хонада хотиржам ишлаш касбий хавф-хатарлардан холидек туйилади.

Бироқ бундай шароитда меҳнат қилишнинг ҳам ўзига яраша муаммолари йўқ эмас. Агар улардан ўз вақтида ҳимояланмаса, саломатликда жиддий ўзгаришларни пайдо қилиши мумкин.

Хусусан, аксарият офис ходимлари бош оғриғи, сурункали чарчоқ, кўз ачишиши ёки қизариши, бел ва бўғим оғриқлари, қорин дам бўлиши ҳамда оёқ увушиши каби муаммолардан шикоят қилади. Ушбу ҳолат замонавий тиббиётда “офис ходими синдроми” дейилади.

Албатта, бу муаммо ўз-ўзидан юзага келмайди. Хусусан, хизмат тақозоси билан бир жойда ўтириб ишлайдиган кишилар камҳаракат бўлишади. Биламизки, жисмоний фаоллик суст бўлса, танада қон айланиши меъёрда кечмайди. Оқибатда инсонда ортиқча вазн ва семизлик келиб чиқади.

Шунингдек, ҳаракатсиз ҳолатда (кўпинча энгашиб ўтириш) узоқ вақт ўтирилганда бўғимлар “қотиб” қолади. Қон етиб келиши тўлиқ бажарилмагани боис оёқ увушади. Шу билан бирга, мазкур ҳолат бавосир тугунларининг ҳосил бўлиши, кичик тос аъзоси безовталиклари ҳамда вена қон томирларида варикоз кенгайишига олиб келади.

Бундан ташқари, узоқ вақт бир жойда ва компьютер қаршисида ўтириб ишлаш туфайли организмда яна бир муаммо – қуруқ кўзлар синдроми пайдо бўлади. Оқибатда кўз ичи қизариш (ачишиш, ёшланиш) ҳолати кўп кузатилади.

Хўш, бундай муаммолардан халос бўлиш учун қандай тавсияларга амал қилиш зарур?

Аввало, хонада стол, стул ва компьютернинг тўғри жойлашишига эътибор бериш керак. Бел ва бўйин оғриқларининг олдини олиш учун компьютер мониторини кўзнинг текислигида ўрнатиш ва стулнинг белга ёрдам берувчи орқаси бўлишига аҳамият бериш лозим.

Ҳар бир офис ходими иш вақти давомида (имкон қадар ҳар бир-икки соатда) 5-10 дақиқалик танаффус қилиши мақсадга мувофиқ. Бу пайтда бир неча маротаба ўтириб, туриш, гавдани ён томонга ҳаракатлантириш, бошни соат мили бўйлаб айлантириш, лифт ўрнига зинадан фойдаланиш тавсия этилади.

Бел оғриқларидан ҳимояланишда курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Ҳатто, бундай ёстиқлар бавосир билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади.

Ҳар икки соатда бўйин мушаклари учун машқ бажарилиши, бўйин остеохондрози профилактикаси ҳисобланади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увушиш кузатилганида бундай машқлар ғоят фойдали.

Офис ходимларида тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши оқибатида унинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади. Натижада артроз-бўғим касаллиги келиб чиқади. Шу боис оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, ўтирган ҳолда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ва чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариш керак.

Компьютерга узоқ вақт қараш кўзлар чарчашига олиб келиши сабабли уларни ўнг, чап, тепа ва пастга ҳаракатлантириш, тез-тез юмиб, очиш жуда фойдали. Муҳими, компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирмаслик, ҳар 20 дақиқада 20 сония 6 метр масофага қараш кўзлар чарчашининг олдини олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.


саломатлик


														
														Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026

														
														Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026

														
														Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026

														
														Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026

														
														Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026

														
														Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026

														
														Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026

														
														“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

Сўнгги пайтларда COVID-19’нинг “Цикада” (BA.3.2) штамми ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
10:35 / 17.04.2026

														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!