Стоматит – бу оғиз бўшлиғида, шу жумладан, ёноқ, тил ва милк шиллиқ қаватларида кенг тарқалган яллиғланиш. Бу ҳолат жуда оғриқли бўлиши мумкин ва яралар пайдо бўлишигача олиб келади. Бунинг энг кенг тарқалган сабаблари афтоз стоматити ва герпесдир.
Жароҳатлар: масалан, агар тилингиз ёки ёноқларингиз ички томонини тишлаб олсангиз, қандайдир ичимлик билан оғзингизни куйдириб олсангиз;
Инфекциялар, вируслар, бактериялар, замбуруғлар - барчаси шиллиқ қаватларда яшайди ва турли органлар касалликларини келтириб чиқариши мумкин, бунда оғиз бўшлиғи ҳам азият чекади. Доимо оғизга нарса солувчи болаларда ҳам кўпинча стоматит кузатилади.
Аллергия ва овқатларга сезувчанлик. Бу индивидуал реакция. Кимдир нордон меваларни ея олмайди, кимдир эса кўп писта чақиб, касалга йўлиқиши мумкин;
Дори воситалари. Баъзи дори воситалари ҳам стоматитни келтириб чиқаради. Бу антибиотиклар, кимёвий даволаш воситалари, гормонал препаратлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!