$
12088.98 UZS
23.49
154.47 UZS
-1.19
13801.99 UZS
47.33
31° Кечаси 18°

Эндиликда ИИВ га тегишли махсус хизмат итларини сотишга рухсат берилиши мумкин

15:17 / 19.02.2023

Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган қарор лойиҳасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди.

Мазкур низомга киритилаётган ўзгаришга кўра, эндиликда Ички ишлар органлари кинология бўлинмалари шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни тайёрлаш, уларнинг итларини вақтинчалик кинология бўлинмаларида сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек етиштирилган ва ўзларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз итларни сотиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни тайёрлаш, уларнинг итларини вақтинчалик кинология бўлинмаларида сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Маълум қилинишича, хизматлар кўрсатиш ва хизмат итларини сотишдан тушадиган пул маблағлари тўлиқ ҳажмда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматининг махсус ҳисоб варағига йўналтирилади ҳамда ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов зиммасига юклатилади.


Бу ҳам қизиқ

Богдан Гусков УФC собиқ чемпиони Магомед Анкалаевга қарши жанг қилади

Богдан Гусков УФC собиқ чемпиони Магомед Анкалаевга қарши жанг қилади

Ўзбекистонлик УФC жангчиси Богдан Гусков навбатдаги жангини ярим оғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони Магомед Анкалаевга қар…
15:20 / 14.07.2026
Насия савдо ва кредит рекламаларида якуний нархни кўрсатиш мажбурий бўлади

Насия савдо ва кредит рекламаларида якуний нархни кўрсатиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов ва насия савдога оид рекламаларда товар ёки хизматнинг я…
10:26 / 16.07.2026
Жазирамада иш берувчилар учун мажбурий талаблар эълон қилинди

Жазирамада иш берувчилар учун мажбурий талаблар эълон қилинди

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ муносабати билан Меҳнат инспекцияси очиқ ҳавода ишловчи ходимларни ҳимоя қилиш бўйич…
11:29 / 15.07.2026
ИЧО 2026: Халқаро кимё олимпиадасининг амалий босқичи бошланди

ИЧО 2026: Халқаро кимё олимпиадасининг амалий босқичи бошланди

58-Халқаро кимё олимпиадаси (ИЧО 2026)нинг энг муҳим босқичларидан бири — амалий имтиҳон расман бошланди.
10:52 / 15.07.2026
Бугун, 15-июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 15-июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

15-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 14-июль соат 20:00 дан 15-июль соат 20:00 гача
16:28 / 14.07.2026
17 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
14:54 / 16.07.2026
Бухорода ҳам боғчалар вақтинча ёпилди

Бухорода ҳам боғчалар вақтинча ёпилди

Бухоро вилоятида ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабабли барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолият…
16:37 / 15.07.2026
Трамп Эронни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Трамп Эронни янги зарбалар билан огоҳлантирди

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон яқин орада Эрондаги Пикакс тоғига зарба бериши мумкинлигини айтиб, Теҳронга қарши ҳарб…
10:09 / 14.07.2026
Бугун, 16-июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 16-июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 15 июль соат 20:00 дан 16 -июль соат 20:00 гача
17:06 / 15.07.2026
14-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 13-июль соат 20:00 дан 14-июль соат 20:00 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

14-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 13-июль соат 20:00 дан 14-июль соат 20:00 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26°, кундузи 38-40° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛ…
17:16 / 13.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!