Беларусдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган ўзбекистонлик аёлнинг фарзанди дунёга келди. Чақалоқ зарур ҳуқуқий ва консуллик тартиб-таомиллари бажарилгач, Ўзбекистонга олиб келиниб, яқин қариндошлари қарамоғига топширилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) маълум қилди. Қайд этилишича, аёл ҳомиладорлиги даврида тергов ҳибсхонасида сақланаётган бўлиб, у фарзанди туғилгач, уни Ўзбекистондаги яқинлари қарамоғига топширишда амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат назоратга олиниб, тегишли давлат органлари, Ўзбекистоннинг Беларусдаги дипломатик ваколатхонаси ҳамда МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳамкорлигида зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган. Натижада жорий йил июль ойида чақалоқ Ўзбекистонга олиб келиниб, яқин қариндошлари қарамоғига топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!