Бухоро вилоятида ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабабли барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 15–17 июль кунлари вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.
Қарор Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг хулосаси асосида қабул қилинган. Давлат боғчалари 20 июлдан бошлаб одатдаги тартибда ўз фаолиятини давом эттиради. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эса боғчаларни ёпиш бўйича барча ҳудудларга ягона топшириқ берилмаганини, бундай қарорлар ҳудудлардаги об-ҳаво шароити ва мутасадди идораларнинг хулосалари асосида қабул қилинаётганини билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!