Қашқадарё вилоятида аномал иссиқ сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинчалик чеклов жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг 42–44 даражагача, айрим ҳудудларда эса ундан ҳам юқорига кўтарилиши туфайли автомобиль йўллари қопламасини сақлаш ва уларнинг муддатидан олдин шикастланишининг олдини олиш мақсадида чекловлар жорий этилган.
Янги тартибга кўра, Қарши шаҳри, туман марказлари ҳамда уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида оғир юк автомобилларининг ҳаракати ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланади.
Ҳокимлик ҳайдовчилар ва юк ташувчи корхоналардан белгиланган чекловларга риоя қилиш ҳамда юк ташиш вақтларини олдиндан режалаштиришни сўради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!