Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистон (KOC CONSTRUCTION MEKANIK ELEKTRIK MCHJ FE) ва Саудия Арабистони (VISION INTERNATIONAL INVESTMENT COMPANY) компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилади.
Шартнома шартларига мувофиқ, тендер ғолиби Фарғона вилоятида уч йил ичида ишга тушириладиган 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохонани халқаро стандартларга мувофиқ лойиҳалаштириши, қуриши, молиялаштириши, зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаши ва техник жиҳатдан жиҳозлаши шарт.
Фарғона вилоятида кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича ДХШ лойиҳасини амалга оширишда минтақа ва унга туташ вилоятлар аҳолисининг кардиожарроҳлик, нейрохирургия ва орган трансплантациясини ўз ичига олган замонавий юқори технологияли учинчи даражали тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти таъминланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!