ХАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги душанба куни матбуот баёнотида Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 30 534 кишига етганини маълум қилди, деб хабар берди “Синьхуа”.
Баёнотга кўра, охирги 24 соат ичида 124 фаластинлик ҳалок бўлган, 210 нафари яраланган. 2023 йил 7 октябрда Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можаро бошланганидан буён жами ҳалок бўлганлар сони 30 534 нафарга, ярадорлар сони эса 71 920 нафарга етган.
Вазирлик маълумотларига кўра, шиддатли портлашлар ҳамда фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятлар гуруҳлари етишмагани учун баъзи қурбонлар вайроналар остида қолиб кетган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!