Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7 октябрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 39 минг 324 нафарга етди.
Охирги 24 соат ичида анклавнинг яна 66 нафар аҳолиси Исроил зарбалари қурбони бўлди, 241 нафари жароҳат олган.
Шунингдек, 7 октябрдан бери жами ярадорлар сони 90 830 нафарга етган.
“Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофааси гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти”, дея қўшимча қилди департамент.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!