$
11857.35 UZS
-33.83
139.32 UZS
-2.51
13746.23 UZS
-7.11
31° Кечаси 18°

Германия, Япония ҳамда Туркия ўзбекистонликларга иш таклиф қилмоқда

17:23 / 14.11.2025

Миграция агентлиги бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўзбекистонликларни хорижга ишга таклиф қилмоқда. Хусусан, ҳайдовчилар учун Германия ва Японияда, қурувчилар учун Туркия ва Японияда ишлаш имконияти берилиши мумкин. Шунингдек, Германиядаги ўзбек ресторани ҳам иш ўринлари учун танлов очган.

Миграция агентлиги ва Германиянинг SBH West GmbH ташкилоти автобус ва оғир юк автомобиллари ҳайдовчиларини ишга таклиф қилади.

300 та иш ўрни учун ҳайдовчилар офлайн суҳбат асосида танлаб олинади. Танловда BC, CE ёки D тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, немис тилидан А2 ёки B1 даражали халқаро тил сертификати бор, судланмаган ва жисмонан соғлом бўлган 21−44 ёшдаги эркак ва аёллар қатнашиши мумкин.

Ойлик маош 2200 еврога тенг, иш жадвали ҳафтасига 5 кун 8 соатдан иборат. Шунингдек, танловдан ўтганлар Германияга кетишдан олдин касбий назарий-амалий тайёргарликдан ўтказилади, уларга визани расмийлаштириб берилади, авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер тақдим этилади. Германияда касбий қайта тайёрловдан ўтиш имконияти ҳам бор.

Аниқлик киритилишича, танлаб олинган автобус ҳайдовчилари D тоифаси учун ўқитилади, муваффақиятли ўтган номзодлар Германияга жўнаб кетиш олдидан (виза жараёни бошланганда 1 ой) SBH West ташкилоти кўмагида “Ватанпарвар” марказида касбий қайта тайёрловга қатнашади ва Германия стандартлари асосида касбий немис тили ўқитилади ҳамда автобус симуляторларида амалиёт қилади.

Мурожаат учун Миграция агентлигининг телефон рақами: 71−202−33−55 (қисқа рақам 1282)

Шунингдек, Германиянинг NoVo Agency компанияси Германиянинг Манхейм ҳудудида жойлашган ўзбек ресторанига ишга таклиф қилмоқда. 50 та иш ўрни учун офлайн суҳбат асосида танлов ўтказилади. Танловда касбий ёки олий маълумотга ҳамда ресторанда иш тажрибасига эга, немис тилини камида B даражада биладиган, рус тилида яхши сўзлашувчи, 20−30 ёш оралиғидаги эркак ва аёллар қатнашиши мумкин. Улар тиббий кўрикдан ўтган бўлиши шарт.

Ойлик маош 1500 евро бўлиб, иш вақти ҳафтасига 5 кун 8 соатдан (сменали). Ишчилар бепул овқатланиши мумкин ва уларга бонуслар ҳам берилади.

Ишчиларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- мижозларга хизмат кўрсатиш;

- буюртмаларни қабул қилиш ва таом/ичимликларни улашиш;

- столни тайёрлаш;

- кассада ишлаш;

- тозалик ва гигиена қоидаларига риоя қилиш.

Танловдан ўтганлар учун аэропортдан яшаш жойигача трансфер, тиббий суғурта ва транспорт иш берувчи томонидан таъминланади.

Шу билан бирга, визани расмийлаштириш, Германияга учиш ва у ерда яшаш харажатлари (350−400 евро) номзод ҳисобидан амалга оширилади. Аммо меҳнат шартномаси тузилгандан сўнг, Миграция агентлиги виза ва авиачипта харажатларининг маълум қисмини қоплаб беради.

Мурожаат учун Миграция агентлиги телефон рақами: 71−202−33−55 (қисқа рақам 1282)

Бундан ташқари, Япониянинг Proud Partners компанияси Японияда ҳайдовчилик ва қурилиш соҳаларида бўш иш ўринларини таклиф қилади.

Номзодлар Япония компанияси томонидан ташкил қилинадиган 6−8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этиши талаб этилади.

Етказиб берувчи ҳайдовчиликка 250 та, қурилиш соҳасига 150 та иш ўрни учун танлов офлайн суҳбат асосида 1−2 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Ҳайдовчилик учун танловда B-C тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бор, 21−35 ёш оралиғидаги, хавфсизликка эътиборли, интизомли ҳайдовчилар қатнашиши мумкин.

Қурилиш соҳаси учун эса 18−35 ёш оралиғидаги, хавфсизликка эътиборли, интизомли номзодлар талаб этилади.

Ойлик маош 1400 — 1600 долларга тенг бўлиб, йилига бир марта оширилади. Бундан ташқари, бонус ҳам кўзда тутилган бўлиб, иш унумдорлигига қараб йилига 2 марта моддий рағбатлантириш берилади. Иш ҳафтада 5 кун, 8 соатдан.

Турар жой иш берувчи томонидан берилади: ходим ўз ҳисобидан ойига 200 доллар тўлайди, қолганини компания қоплаб беради. Шунингдек, авиачипта харажатлари қопланади, ишчи виза расмийлаштирилади, тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминланади.

Овқатланиш харажатлари номзод ҳисобидан тўланади (ойига тахминан 300 доллар).

Япон ёки инглиз тилини билганларга устунлик берилади. Япон тилини ўрганиш учун Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида бепул курслар ташкил этилади, ётоқхона тақдим этилади.

Мурожаат учун Миграция агентлиги телефон рақами: (+998) 71 202−33−55 ички рақам 545

NAIMIX хусусий бандлик агентлиги қурилиш соҳасида ишловчиларни Туркияга ишга таклиф қилмоқда.

450 та иш ўрни учун номзодлар иш берувчи билан юзма-юз суҳбат асосида талаб олинади.

Ойлик маош 700 — 1200 доллар бўлиб, иш вақти ҳафтада 5 кун 8 соатдан. Қўшимча ҳар бир соат учун 3−4 доллардан ҳақ тўланади.

Номзодлар 18−45 ёш оралиғида бўлиши, тажрибага эга бўлиши, жисмонан соғлом, меҳнатсевар ва масъулиятли бўлиши талаб этилади.

Иш берувчи томонидан виза тўлови ва авиачипта харажатлари қопланади, яшаш жойи, 3 маҳал овқат, иш кийими ва транспорт хизмати тақдим этилади.

Мурожаат учун телефон рақами: 71−205−05−00

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Истиқбол кўчаси, 36-уй.



														
														18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ17 август соат 20:00 дан 18 август соат 20:00 гача
17:34 / 17.08.2026

														
														8 давлат Исроилни Ғазо бўйича тинчлик режасини бузишда айблади

8 давлат Исроилни Ғазо бўйича тинчлик режасини бузишда айблади

Иордания, БАА, Индонезия, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ва Миср ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот билан чиқиб,…
17:18 / 17.08.2026

														
														Британияда бедарак йўқолган мушук 10 йил ўтиб уйига қайтди

Британияда бедарак йўқолган мушук 10 йил ўтиб уйига қайтди

Буюк Британияда 2016 йилда бедарак йўқолган Чарли исмли мушук 10 йил ўтиб ўз уйига қайтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
17:15 / 17.08.2026

														
														Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Ўзбекистонда автобус, троллейбус ва трамвайларда йўлкира тўламай юрган йўловчиларга нисбатан жарималарни ошириш таклиф қилин…
15:01 / 17.08.2026

														
														Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар фаолияти тартибга солинади. Бу президент…
12:10 / 17.08.2026

														
														Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду 2026 йил якунида профессионал фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақда футболчи “В…
11:45 / 17.08.2026

														
														2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов UzReport каналига берган интервьюсида 2030 йилгача мамлакатдаги …
10:04 / 17.08.2026

														
														Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигид…
09:58 / 17.08.2026

														
														Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
09:46 / 17.08.2026

														
														Тест натижасидан норози абитуриентлар апеллятсия бериши мумкин

Тест натижасидан норози абитуриентлар апеллятсия бериши мумкин

Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар 15–24-август кунлари мй.узбмб.уз сайтидаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда…
13:32 / 16.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
09:46 / 17.08.2026
“Ишончни ҳимоя қилиш” тамойили ва давлат божини қайтариш: Тадбиркорлар ва фуқаролар кафолати

“Ишончни ҳимоя қилиш” тамойили ва давлат божини қайтариш: Тадбиркорлар ва фуқаролар кафолати

Ўзбекистон Республикаси Президенти имзо чеккан қонунга кўра, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида фуқаро ва тадбиркорларнинг мулк…
14:16 / 15.08.2026
Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга Жанубий Корея билан ўтказилаётган қўшма ҳарбий машғулотларни сезил…
10:21 / 17.08.2026
2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов UzReport каналига берган интервьюсида 2030 йилгача мамлакатдаги …
10:04 / 17.08.2026
Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланган

Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланган

Россиянинг Омск шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бинода юз берган ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланган.
13:23 / 16.08.2026
Беларусда 10-синф ўқувчиларига дрон бошқариш ва тактик тиббиёт ўргатилади

Беларусда 10-синф ўқувчиларига дрон бошқариш ва тактик тиббиёт ўргатилади

Беларусда 10-синф ўқувчилари учун ҳарбий-амалий тайёргарлик дастури кенгайтирилмоқда.
14:33 / 14.08.2026
Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Аёлларнинг Украина Қуролли Кучларига сафарбар қилиниши, ҳатто жароҳатсиз ҳам аёллар учун кўп сонли жароҳатлар ва соғлиқ муам…
17:31 / 15.08.2026
Ўзбекистонда тадбиркорлар 3 ой лицензиясиз ишлаши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда тадбиркорлар 3 ой лицензиясиз ишлаши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда тадбиркорлар айрим фаолият турларини лицензия ёки рухсатнома олмасдан туриб 3 ой давомида амалга ошириши мумкин…
17:37 / 14.08.2026
Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду 2026 йил якунида профессионал фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақда футболчи “В…
11:45 / 17.08.2026
Германияда жазирама оқибатида 12,5 минг киши вафот этди

Германияда жазирама оқибатида 12,5 минг киши вафот этди

Германияда 2026-йил бошидан буён жазирама иссиқ билан боғлиқ ўлимлар сони қарийб 12,5 минг кишига етди.
14:29 / 14.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!