$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

“ИИБдан келган ходимларнинг видеосини эълон қиламан” – қашқадарёлик мухбир ИИВ Матбуот котибини туҳматда айбламоқда

15:58 / 28.04.2022

Бугун, 28 апрел куни Қашқадарё вилоятига оид хабарларни бериб борувчи “Nasafnews” интернет нашри мухбири ИИБ ходимлари томонидан вилоят ҳокимлигига олиб кетилган.

Маълум бўлишича, мухбирлар ишлаётган офисга ИИВ ва терроризмга қарши кураш бошқармасида ишлашини айтган ходимлар бостириб келган ва ходимлардан бири сайт бош муҳарририни мажбурий тартибда олиб кетишга ҳаракат қилган.

Бу ҳақда маълум қилган нашр мухбири ходимларнинг қўлида ҳеч қандай асос ва чақирув хати йўқлигини ёзиб қолдирган.

Маҳаллий блогерлардан бирининг ёзишича, у “Nasafnews” бош муҳаррири билан бир муддат олдин гаплашганида унга ўзини вазир ўринбосари “Саидкарим” эканини айтиб таништирган киши суҳбатга чақирганини, аммо у бу чақирув расмий бўлиши кераклигини ёки унинг ўзи офисга келиши мумкинлигини айтганини билдирган. Бир муддат ўтиб эса юқоридаги ҳолат содир бўлган.

ИИВ Матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов ушбу вазиятга муносабат билдириб, мухбир Д.Набиевнинг сайт офисига ИИО ходимлари бостириб киргани ҳақидаги иддаоларини “ҳақиқатдан йироқ” деб атайди ва мухбир шунчаки, “вилоят ҳокимиятига суҳбатга таклиф этилган”лигини айтади.

Шунингдек, Ғиёсов ижтимоий тармоқ фаолларидан “корпоратив этика”ни қурол қилиб, ёлғон маълумотларни тарқатишдан тийилишларини сўрайди.

Xabardor.uz Ғиёсовнинг вазиятга муносабати бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот котибидан нашр мухбирининг нега ҳокимликка чақирилгани юзасидан изоҳ олишга уринди. Ҳокимлик матбуот котиби Содиқовнинг айтишича, Д.Набиевни вилоят ҳокимлиги матбуот котиби, қолаверса, вилоятдаги ОАВ вакиллари ҳамда блогерларнинг раҳбари сифатида ўзи чақирган ва бунда ҳеч қандай мажбурлов ҳолатлари бўлмаган.

Бир қараганда ИИВ ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Матбуот котиблари берган маълумотлар “бир жойдан чиқди”. Аммо...

“Ҳурматли дўстлар ҳозирча ҳаммаси жойида.

Аммо ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг иддаосига тушунмадим, у мени ёлғончиликда айбламоқда.

Хонамга ИИБ ва терроризмга қарши кураш бошқармасиданмиз деб келган ходимларнинг видеосини эълон қиламан.

Ғиёсов доимгидек, Тошкентда ўтириб олиб, маҳаллий журналистларни ғийбатчиликда айблашга уринмоқда. Ва у бу хатти-ҳаракати учун жавоб бериши керак.

Ёлғон ахборот тарқатишга жавобгарлик бор эканини эслатишга уста матбуот котибининг ўзига буни эслатиб қўйиш керак, чоғи”, – деб ёзиб қолдирди Дилшод Набиев ўзининг телеграмдаги каналида.

У, шунингдек, ҳақиқатда ҳокимлик биносида уни ИИВ вазири ўринбосари полковник Саидкарим Нишанбаев кутиб турганини ва у билан суҳбати дўстона ўтганини билдирган.

“Унинг (вазир ўринбосарининг, -таҳр.) фикрлаши менга ёқди. Дўстона суҳбат қилиш учун чақирган экан, аммо унинг ортидагилар буни нотўғри тушуниб, бостириб келишибди.

Саидкарим аканинг бугун менга айтган фикрларини ҳурмат қиламан, ҳақиқатан журналистларга очиқ одам экан”, – деб ёзади нашр мухбири.

Ана энди вазирлик Матбуот котибига қатор саволлар (жумладан, вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига ҳам) пайдо бўлади: ИИО ходимларининг таҳририят биносига бостириб қириши ҳолати бўлганини яшириш бу тизим ривожи ёки обрўси учун муҳимми? Умуман, буни бугунги техник имкониятлар ривожланган даврда яшириш мумкинми?

Набиевнинг иддаосига кўра, “бу сайт ходимларига қилинган биринчи босим эмас”. Нега ушбу таҳририят ходимларига нисбатан босимларга кўз юмиляпти?..


Бу ҳам қизиқ

Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:37 / 26.10.2026
Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

27-октябрь куни Ўзбекистонда Аппле Пай халқаро тўлов хизмати ишга туширилди. Эндиликда иПҳоне фойдаланувчилари мамлакатдаги …
13:28 / 27.10.2026
Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026
“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида фаолият юритадиган янги миллий киноком…
17:47 / 26.10.2026
Беларус тожикистонлик мигрантларга 1 200 долларгача маош таклиф қилмоқда

Беларус тожикистонлик мигрантларга 1 200 долларгача маош таклиф қилмоқда

Беларус Тожикистон фуқароларига ойига 750 доллардан 1 200 долларгача маош билан ишлаш имкониятини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда …
16:35 / 26.10.2026
Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026
Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:33 / 26.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026
Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина 2026-йил 27-октябрь куни Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида гуманитар оператс…
09:57 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!