$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

Ижарада турадиган 1-курс талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади

13:05 / 11.10.2022

Ижарада турадиган 1-курс талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсасия берилади. Бу ҳақда хуқушунос Хушнудбек Худойбердиев хабар берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг баёнига биноан, талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган узоқ ҳудудлардан келган биринчи курс талабаларига, истисно тариқасида, олий таълим муассасаларига ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ижара компенсасияси тўлаб берилади. Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябр ойидан тўловлар давом эттирилади.

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан биринчи курсда таҳсил олаётган, ижарада яшаётган талабалар рўйхатини шакллантириш ҳамда ижара компенсасия тўловларини амалга ошириш юзасидан ректор (директор) буйруғи расмийлаштирилиб, тегишли маблағлар тўланиши белгиланди.

Бу нима дегани?

Маълумки, ўтган йилдан бошлаб талабалар турар жойида жой йўқлиги учун ижарада туришга мажбур бўлган талабаларга ижара компенсасияси тўлаш тартиби йўлга қўйилди. Бунинг учун талаба ижара шартномасини ўзи ўқиётган ОТМга топшириши керак эди.

Бу тартиб ҳозир ҳам кучида. Яъни қайсидир талаба ижарада турган бўлса, у нечанчи курсда ўқиётганидан қатъи назар, ижара компенсасияси олишга ҳаққи бор.

Энди янги тартибга кўра, 1-курслар учун истисно белгиланди. Яъни ётоқхонага жойлаша олмаган 1-курс талабалари "Мен ижарада турдим" деб айтса кифоя. Уларга сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара компенсацияси ҳеч қандай ижара шартнома талаб этилмасдан тўлаб берилади. Агар улар яна компенсация олмоқчи бўлса, унда ноябр ойидан бошлаб ижара шартнома кўрсатиши керак бўлади. Бу истисно фақат 1-курсларга берилди. Катта курслар сентябрь ва октябрь ойлари учун ҳам ижара шартнома тақдим этсагина, компенсасия олишади.

Ижара компенсациянинг миқдори қанча?

Ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Ҳар ойлик ижара пулининг 50 фоизи (Тошкент шаҳрида 300 минг сўмгача, қолган ҳудудларда эса 150 минг сўмгача) давлат ОТМларининг кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларга қоплаб берилади.

Демак, ётоқхонага жойлашмаган 1-курс талабалари сентябр ва октябр, яъни 2 ойга Тошкент шаҳри учун жами 600 минг сўм, ҳудудлар учун 300 минг сўмгача компенсация пули олишлари мумкин. Бунинг учун талабалар ўзлари ўқиб турган ОТМга мурожаат қилишлари лозим.


Бу ҳам қизиқ

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026
Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, Истанбул аэропортида ҳушини йўқотган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси даволаниб, Ватанга қайтарилди. …
10:14 / 12.10.2026
13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:58 / 12.10.2026
Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳоди…
14:31 / 13.10.2026
Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
08:28 / 13.10.2026
Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига “яшил” технологияларни жорий қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолият юр…
09:13 / 14.10.2026
Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026
Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2026 йил 13-октабр куни эълон қилинган ажрими билан Поп …
09:14 / 13.10.2026
Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди

Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди

Ўзбекистонда 2026 йил 12 октябрь ҳолатига кўра, 3,4 миллион тонна пахта хомашёси йиғиб олинди. Бу жорий йил учун белгиланган…
09:25 / 13.10.2026

10:14 / 14.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!