Жаҳон банкининг янги ҳисоботида қайд этилишича, сунъий интеллект технологиялари иқтисодий ўсиш учун катта имкониятлар яратаётган бўлса-да, ундан асосан ривожланган давлатлар кўпроқ манфаат кўрмоқда. Ҳисобот муаллифлари фикрича, дунёдаги маълумотлар марказларининг аксарияти бой мамлакатларда жойлашган.
Шунингдек, сунъий интеллект моделларини ўқитишда қўлланиладиган маълумотлар базаларида миллиардлаб инсонлар фойдаланадиган кўплаб тиллар етарли даражада қамраб олинмаган.
Мутахассислар огоҳлантиришича, бу муаммолар бартараф этилмаса, сунъий интеллект бой ва камбағал давлатлар ўртасидаги технологик ҳамда иқтисодий тафовутни янада кучайтириши мумкин.Ҳисоботда яна бир муҳим масалага эътибор қаратилиб, 2010 йилдан буён ривожланаётган мамлакатларда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 40 фоиздан 70 фоизгача ошгани таъкидланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!