Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат мамлакатимизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудидан нисбатан нам ҳаво кириб келиши бошланади.
13 июнда Қорақалпоғистон Республикасида, 14 июнда кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Навоий, Бухоро вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 36-38 даражагача, чўл ҳудудларда 40 даражагача, энг чекка жанубда 42 даражагача кўтарилади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: 12-14 июнь кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 33-35 даража, шанба ва якшанба кунлари 36-38 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 20-23 даража бўлади.
Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!