Саида Мирзиёева: Бугун Ўзбек миллий академик драма театрида саҳналаштирилган “Адолат фасли” спектаклини томоша қилдим.
Амир Темур ҳаётининг муҳим бир даврига бағишланган ушбу саҳна асари тарихий воқеаларни теран бадиий талқин этиши, инсон, ҳокимият ва адолат ўртасидаги мураккаб муносабатларни ёритиб бериши билан алоҳида таассурот қолдирди.
Спектаклда Соҳибқирон образи буюк саркарда ва давлат арбоби сифатида эмас, балки юксак масъулият, қатъий ирода ва инсоний фазилатлар соҳиби сифатида ҳам ёрқин гавдалантирилган. Бош ролни Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев маҳорат билан ижро этган. Устоз санъаткорни яқинда “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани ҳамда муборак 80 йиллик юбилейи билан самимий табриклайман.
“Адолат фасли” нафақат тарихий спектакль, балки бугунги кун томошабинини ҳам ўйлантирадиган, адолат, масъулият ва Ватанга хизмат қилиш каби қадриятлар ҳақида мушоҳада юритишга ундайдиган асардир.
Спектакль миллий театр санъатимизнинг юксак салоҳияти ва саҳна ортида меҳнат қилаётган фидойи ижодкорларимизнинг улкан ҳиссасини яна бир бор намоён этди. Бундай асарлар тарихий асраш, миллий ўзликни англаш ва ёш авлодни маънавий жиҳатдан тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!