Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчириш истагидаги, миллий ёки халқаро сертификатларга эга талабаларга имтиҳонларда табақалаштирилган ёки максимал балл бериш тизими жорий этилади.
Янги тартибга мувофиқ, аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача Ягона интерактив давлат хизматлари портали, махсус электрон платформа ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.
Шунингдек, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, нотўғри маълумотлар киритилса ёки белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, ариза рад этилиши мумкин.Давлат хизматидан фойдаланиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!