30-июнь — Ёшлар куни муносабати билан Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида ўтказилган байрам тадбирида Президентимизга иқтидорли ёшларнинг инноватсион лойиҳалари тақдим этилди. Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси томонидан ташкил этилган тақдимотда ёш ихтирочилар ўзларининг илмий ишланмалари, муҳандислик лойиҳалари ва инноватсион ғояларини намойиш этди.
Тақдимот давомида Нўмонжон Иброҳимов “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали натижалари ҳамда мамлакатда муҳандислик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. ФПВ дронлар пойгаси бўйича 2024–2025-йиллар Ўзбекистон чемпиони Билолиддин Исмоилов эса ўзи яратган “Шунқор-8” ва “Х1” антидрон тизимлари ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди.
Шунингдек, Диёра Курмаева олий таълим муассасаларида “Фудомика ва метаболомика” таълим йўналишини очиш ҳамда махсус илмий лабораторияни тажриба тариқасида ташкил этиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Тадбир якунида “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали доирасидаги “Янги авлод автомобиллари” йўналиши ғолиби Айзада Асанова Президентимизнинг совғаси — Волксwаген электромобили билан тақдирланди. Бундан ташқари, у Белгияда бўлиб ўтадиган халқаро танловда иштирок этиш учун йўлланмани ҳам қўлга киритди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!