$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Жиззахда қарийб 71 млрд. сўм эвазига ташкил этилган халқаро университетга ИТ бўйича 16 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар жалб этилган

11:18 / 19.12.2021

Аввал хабар қилинганидек, АОКА ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан Республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун вилоят бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Тур доирасида, Жиззах шаҳридаги «Sambraham» технология университетига ташриф амалга оширилди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ ташкил этилган «Sambraham» университети (Ҳинди222220стон) нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, у ерда ўқитиш кундузги таълим шаклида, инглиз тилида ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Қайд этилишича, университетда 2021-2022 ўқув йилида 2 000 га яқин талаба қабул қилинган бўлиб, таълим муддати 4 йил бўлган (кундузги) 3 та бакалавр йўналиш ва таълим муддати 2 йил бўлган 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича ҳужжатлар қабул қилинган. Булар:

Бакалавриат: 1.Ахборот технологиялари муҳандис-дастурчиси (B.Tech.IT)-700 нафар, 2. Ахборот технологиялари фанлари (B.Sci.IT)-500 нафар, 3. Бизнес бошқаруви (ВВА.IT)-700 нафар.

Магистратура: 1. Ахборот технологиялари фанлари (М.Sc.IT)-50 нафар, 2. Бизнес бошқаруви (МВА.IT)-50 нафар.

Маълум қилинишича, университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Келтирилишича, бугунги кунда университетда 200 ўринли ошхона биноси ҳамда 500 ўринли ётоқхонанинг таъмирланиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда 1 500 нафардан ортиқ талабалар 2 сменада дарс машғулотларида иштирок этаётган университет фаолиятига Ҳиндистондан 16 нафар, Ўзбекистондан 30 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этилган. Умумий илмий салоҳият 30% ни ташкил этади.

Шунингдек, медиа тур иштирокчилари шаҳар марказида жойлашган «Президент мактаби»да ҳам бўлишди.

Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан ташкил этилган «Президент мактаби»нинг 144 нафар ўқувчиси вилоят мактабларидаги 260 минг нафарга яқин ўғил-қизлар орасидан энг сараси, билимдони, иқтидорлиси сифатида бу ер ўқишади.

Қисқа фурсат ичида 70,7 млрд.сўм бюджет маблағлари эвазига бунёд этилган мазкур муассасада ўқувчилар учун 120 ўринли ошхонада барча шароитлар яратилган. 50 ўринли мактаб кутубхонасида 9 500 дан зиёд китоб ва қўлланмалардан иборат фонд мавжуд.

Ўз навбатида, мактабдаги ўқув-тарбия жараёнлари халқаро Cambridge Assessment International Education таълим системаси ва маҳаллий таълим тизим интеграциялашган ҳолда ташкил этилган.

Бундан ташқари, ўқувчиларнинг иқтидори, аниқ фанлар ва технологияларга қизиқиши, яратувчанлик салоҳиятини ўстиришга хизмат қиладиган робототехника, моделлаштириш, креатив ижод тўгараклари, физика, кимё, биология каби табиий фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштириш имконини берадиган лаборатория хоналари ташкил этилган.

Қайд этилишича, мактабда Филлипиндан 3 нафар, Ҳиндистондан 2 нафар, Хорватия, Покистон,Буюк Британия ва Шотландиядан 1 нафардан жами 9 нафар хорижлик малакали ўқитувчи ёшларга таълим беришади.


Бу ҳам қизиқ

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026
Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистоннинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Германияда тўғридан-тўғри тан олиш имконияти муҳокама қилинди. Миграция аг…
10:04 / 16.10.2026
Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон вакили Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасига ташриф буюриб, юқори технологиялар, жумладан, мудофаа саноати со…
15:31 / 15.10.2026
Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 15 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек …
09:49 / 16.10.2026
АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026
Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон вакили Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидогу” мактабига т…
12:23 / 15.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Туркиялик 21 ёшли модель Дилхан Диврикли Таиландда ўтказилган Mister Global 2026 халқаро эркаклар гўзаллик танловида ғолиб б…
16:19 / 15.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026
Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда Ўзбекистон халқаро энергетика ҳамкорлигида ўз…
15:20 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!