Ўзбекистон вакили Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасига ташриф буюриб, юқори технологиялар, жумладан, мудофаа саноати соҳасидаги ишланмалар билан танишди. Ташриф давомида икки мамлакат мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ва қўшма технологик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари қайд этилди.
Ташриф чоғида компаниянинг илғор ишланмалари, илмий тадқиқотлари ва миллий технологияларни ривожлантириш борасидаги тажрибасига эътибор қаратилди. Қайд этилишича, бундай ютуқлар кўп йиллик изланишлар, малакали муҳандислар меҳнати ва технологик лойиҳаларга киритилган инвестициялар натижасидир.
Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон ва Туркия мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ҳамда технологик лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Маълумот учун, “Baykar” Туркиянинг юқори технологиялар ва мудофаа саноати йўналишида фаолият юритувчи компанияси ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!